RU

Последние новости

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  11 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги) Новости

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги)

"Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин ичида ва атрофида содир бўлган воқеалар яна узоқ вақт муҳокама қилиниши шубҳасиз.

Бироз аввал "Навбаҳор" вакилларининг хунук ишлари ҳақида материал чиқардик. Ваъда қилганимиздек, энди ўша эпизод ҳақида...

Пенальти бормиди? (Қуйида бир неча кишининг фикрларини келтирамиз)

Диёр Имомхўжаев бу ҳақда аллақачон ёзди: "Ҳар қандай мамлакатда футбол қоидага қараб ўйналади, мухлисга қараб эмас". 

Шу гап рост бўлса, ўша вазият 100 фоизлик пенальти эди. Факт шу: оёқлар ўртасида "контакт" бор эди; "Навбаҳор" ўйинчиси тўпга эмас, Рашидовнинг товонига тегди.

Бундан ташқари, мухлислар айблаётган Норсафаров ўша вазиятда пенальти қўймаслик учун ҳамма нарсани қилди, 11 метрлик нуқтани кўрсатишга қўрқди. У ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо ВАР тўхтатди. 27 ёшли рефери вазиятга узоқ тикилиб қолганининг сабаби ҳам унинг журьатсизлиги эди. Фирдавс Норсафаров пенальти белгилашга қўрққани учун вазиятни қайта-қайта кузатди, кейин орқароқдаги эпизодларга мурожаат қилиб, оффсайд ва Сардорнинг қўл ҳаракатини ҳам текшириб кўрди. Бироқ, Норсафаров истаса ҳам, истамаса ҳам пенальти бор эди! Рашидов ишлади.

Вазиятга тажрибали шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ҳам реакция билдиришга улгурди: 

Сўзимиз охирида ўйиндан кейин ҳакамларга ташланган кишиларга юзланамиз. Виждонан айтинг, ўша эпизод нариги дарвоза олдида рўй берса ҳам, ҳозирги фикрингизда қолармидингиз?

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг 



Автор :
Рейтинг: -69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика