RU

Последние новости

01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортқича босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  1 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  5 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди Новости

"Пахтакор" ва "Локомотив" футболчилари жаримага тортилди

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи доирасидаги "Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев рақиби Драган Черанга бош билан зарба бериб, унинг майдонга йиқилишига сабабчи бўлганди.

Вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев "Локомотив" вакили Садриддин Абдуллаевни қизил карточкага муносиб кўриб, уни майдондан четлатганди.

"Пахтакор" — "Локомотив" учрашувининг 42-дақиқасида юз берган мазкур вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Натижада, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.45 бандининг "И" қисмини қўпол равишда бузганлиги учун "Локомотив" жамоаси футболчиси Садриддин Абдуллаев навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатилди ҳамда унга нисбатан 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ўша вазиятда профессионал футболчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракат билан провакация бошлагани учун "Пахтакор" аъзоси Драган Черан 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика