RU

Последние новости

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  3 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  4 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  4 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  9 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

"Пахтакор" ва "Double Pass" иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди Новости

"Пахтакор" ва "Double Pass" иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун "Пахтакор" клуби ва жаҳонга машҳур "Double Pass" компанияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Пахтакор" стадиони анжуманлар залида ўтган тадбир 11:00да бошланди.

Анжуманда  "Double Pass" компанияси асосчиси Ван Хоеке, Осиё минтақаси директори Харви Арман, компания ходими Ханс ва "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

Харви Арман: - Ўзбекистонда бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Компания вакиллари билан бу ерга ташриф буюрдик. Бунинг учун Шота Арвеладзега миннатдорчилик билдираман. Компаниямиз 20 йилдан бери фаолият олиб боради. Бизда соҳа бўйича катта тажриба бор. 20 йил илгари Бельгия футбол федерацияси билан компанияга асос солинган. Иш бошланган пайтда Бельгияни энг кучли футбол мамлакатларидан бирига айлантириш асосий мақсадимиз эди. 2002 йил Бельгия ФИФА рейтингида 72-поғонада эди. Айни пайтда эса Бельгия бу рейтингда пешқадамга айланган. Ҳозирда 15 мамлакатда 850га яқин футбол клубларига ёрдам бериб келяпмиз. Биз ёшлар футболини ривожлантириш бўйича халқаро стандарт мақомига (ISO) эгамиз. Марказий Осиё билан ҳалигача ишламагандик. Охирги йилларда Ўзбекистон ёшлар футболида катта натижаларга эга. Сўнгги икки йилда Шота Арвеладзе "Пахтакор"да ишламоқда, клуб катта режаларга эга. Клуб катта тарихга эга, Арвеладзенинг тажрибаси улкан, компаниямиз эса жаҳонда футболни тараққий этишига ҳисса қўшишда яхши тажрибага эга, бу уч жиҳат ишимизда ижобий натижалар беришига умид қиламиз. Умид қиламизки, ўзбек футболи, ёшлар ва "Пахтакор"га янада ривожланишда катта ёрдам берамиз деб ўйлайман.

Ш.Арвеладзе: - Ҳамкоримизга айланиб улгурган компания вакилларига раҳмат айтаман. Музокаралар йил давомида давом этди. Ушбу компания футболимизга кириб келишини хоҳладик. Уларнинг олиб борган ишини ўргандик. Жаҳонда кўплаб мамлакатларда футболни янги даражага олиб чиқишда катта иш амалга оширишган. Мақсадимиз "Пахтакор"ни нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда энг кучли клублар қаторига олиб чиқиш. Улар қай йўсинда ўсишимиз кераклигини кўрсатиб беришади. Бу биз учун фойдали бўлади. Олдимизга суперклуб шакллантириш вазифасини қўйганмиз. Улар бизнинг фаолиятимизни текшириб беришади. Қандай ишлашимиз зарурлиги ҳақида маълум фикрга келамиз. Ушбу компания билан биринчи қадамларни ташлаётганимиздан хурсандмиз.

Ван Хоеке: - Ёш иқтидорларни қай тариқа асосий жамоа сафига кўчиб ўтишини таъминлашда ёрдам беришга интиламиз. Аксарият ҳолатларда ёш футболчиларнинг катта футболга, асосий жамоага қўшилиб кетишида муаммолар юзага келади. Шу сабабли биз биринчи навбатда клубнинг ўзини яхши тушуниб олишимиз лозим. Ходимлар, мураббийлар ва жамоадаги инсонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини билиб, клуб тизимининг ўсишини аниқлаб беришга интиламиз. Ёшларнинг катта футболга ўтишида ўзимизга хос тажрибага эгамиз. Академия ҳар бир жамоанинг эртаси саналади. Шунинг учун у ердаги иқтидорларни аниқлаш, ҳар бир тарафини ўрганиш билан улари юқори даражага олиб чиқамиз.


Ханс: - Авваламбор, жаноб Арвеладзега ва клуб ходимларига бизни илиқ қарши олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонда илк бор иш бошладик. Дастлаб иш жараёнини ўрганиб чиқамиз. Кейин эса таҳлиллар орқали ишни йўлга қўйишда ёрдамлашамиз. Биз кимгадир қандай ишлаш кераклигини айтмаймиз, балки биргаликда тажриба алмашиб, ҳамкорликда ўсишга эришишга ҳаракат қиламиз. Бундай тажриба Англия ва Германия каби давлатларда қўллаб кўрилди. Япония, Дания ва Бразилияда ҳам айни пайтда ҳамкорликка эгамиз. "Интернасиональ" ва "Фламенго" клублари ҳозир ҳамкорларимиз ҳисобланади. "Пахтакор"даги муҳитни Бразилиянинг "Интернасиональ" клубига ўхшатиб юбордим. Ҳар иккиси катта тарихга эга. Ушбу клублардан футбол нафаси уфуриб турибди. Биз асосий ва ёшлар жамоалари ўйинларини кузатдик, академия мураббийлар штаби билан мулоқотда бўлдик. Бразилия билан бу ерда иқтидорлар кўплиги, футболни инсонлар жуда севиши, тизим, ривожланиш йўллари, иш услублари, аниқ мақсад сари интилишда ўхшашлик кўп экан. "Пахтакор" рамзидаги икки юлдузчани учтага айлантиришда ҳам ёрдам бермоқчимиз. "Пахтакор"ни Европа талабларига жавоб берадиган Осиёдаги энг кучли клубга айланишида кўмак қилмоқчимиз.

Ван Хоеке: - Ҳар бир мамлакатнинг маҳаллий жиҳатларидан келиб чиқиб, олиб бориш лозим бўлган иш йўналишини танлаймиз. Миллат, менталитет, ген - буларни ҳисобга олиш керак. Шу билан биргаликда ўзимиздаги энг яхши тарафлар билан баъзи ўзгаришларни амалга оширишга киришамиз. Бунда энг маъқул вариант танланади. Бу ерда 10 кун мобайнида бўламиз, услубни ўрганиб, ўзимиз учун таҳлил қиламиз. Клуб ҳаётини кузатиб борамиз. Таклифимизни ёзиб олиб, навбатдаги босқичларда ривожланиш учун амалий иш бошлаб юборилади. Баъзида миллат қараши, анъанасини ўрганиш учун кўп вақт кетиши мумкин. Японияда шу жиҳатларнинг ўзига бир ой вақт сарфлаганмиз.

Арвеладзе: - Бу ерда иш бошлаганимда матбуот анжуманида клуб президенти ҳам иштирок этганди. Ўшанда ваъда берилганди - "Пахтакор"ни суперклубга айлантириш. Биз ўша йўлда иш олиб боряпмиз. Ўйлашимча, мухлисларни стадионга қайтара олдик. Клуб ўсиб бормоқда, ходимлар фаол ишлашмоқда. Ҳамиша ишлар юқори даражада йўлга қўйилиши лозим. Худди "Бавария"да бўлгани сингари, масалан. Клубдаги ҳаёт ютуқ ёки мағлубиятга боғлиқ бўлмаслиги лозим. Кимнингдир уч сантиметр тўпни ноаниқ тепиши катта ўзгаришларга олиб келиши керак эмас. Клуб доим ҳаракатда бўлиши, ундаги иш давом этиши лозим. Биз шунга эришиб бормоқдамиз. "Пахтакор" фақат олдинга қараб қадам босишда давом этади.

Арман: - Ишончимиз комил, "Пахтакор" билан деярли тилладек лойиҳани амалга оширамиз. Датслабки лойиҳани битириб олсак, ҳамкорлигимиз узоқ давом этади деб ўйлайман. Ҳозир клуб тизимини тўлиқ ўрганиб чиқиб, фикримизни билдирамиз. Таҳлил жараёнида ўз соҳасининг етук мутахассислари бизга ёрдам беришади. Ҳали ҳамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади деб ўйлайман.

Арман: - Охирги муваффақиятли лойиҳаларимиздан бири "Галатасарой" билан бўлганди. Улар Туркия жамоаси ва сизлар яқинсизлар. Ўша жамоада охирги 20 йилда Арда Турондан бошқа яхши савияли футболчи чиқмаганди. Биз иш олиб бордик, иқтидорлар билан ишлаш кераклигини кўрсатдик ва ўтган йили "Галатасарой" икки футболчини Европа клубларига сотди. Бу оддий мисолларимиздан бири. "Пахтакор" билан ҳам ҳамкорлигимиз муваффақиятли чиқади деган умиддамиз.

Арвеладзе: - Биз иқтидор ва тизим ўртасидаги оралиқни топишни истаймиз. Кўп нарсаларни уддалай оламиз. Аждодларимиз неча юз йиллар аввал "Тожмаҳал"ни қурган, нега ҳозир қура олмаймиз? Ўзимизга ишонишимиз ва ривожланиш учун қадам ташлашимиз зарур. Иқтидорларнинг ўсишини таъминлашга уринишимиз лозим.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика