RU

Последние новости

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифи ўтган йилга нисбатан 335 фоизга ўсди Новости

"Пахтакор" стадионига мухлислар ташрифи ўтган йилга нисбатан 335 фоизга ўсди

Жорий мавсум "Пахтакор"нинг уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи сезиларли даражада ортмоқда.

Ўтган мавсум "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган 14 учрашувга жами 58903 нафар мухлис келганди. Бу бир ўйинга ўртача 4207 нафардан тўғри келганди. Энг кўп томошабин "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувида кузатилиб, унда 11067 нафар ишқибоз ўйинни стадиондан кўрганди.

Бу мавсумдан учрашувлар тарғиботи ва клуб раҳбариятининг мухлислар билан фаол ишлашга эътибор қаратаётгани натижасида ишқибозлар ташрифи ўсганини кўриш мумкин. Ҳозирча уй беллашувларига ўртача 14121 нафардан мухлис тўғри келмоқда. Бу аввалги йилга нисбатан ташриф 335 (3,35 баравар) фоизга ўсганини кўрсатади.

2018 йилги учрашувларга ташриф буюрган мухлислар сони билан танишинг:

15026 "Пахтакор" - "Сўғдиёна"
12852 "Пахтакор" - АГМК
15023 "Пахтакор" - "Нефтчи"
10241 "Пахтакор" - "Қизилқум"
17465 "Пахтакор" - "Навбаҳор"

"Пахтакор" футбол клуби бундан кейин ҳам учрашувлар олдидан турли кўнгилочар дастурларни ташкил этиш, ютуқли ўйинлар ўтказиш, ишқибозларга стадионда ўзларини қулай ҳис қилишлари учун кейтеринг хизмати сифатини яхшилаш ва бошқа қулайликлар яратиш устида ишлашда давом этади, - деб ёзади "Пахтакор" расмий сайти. 


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика