RU

Последние новости

21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  8 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  0 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  6 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  8 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  8 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0 18:14"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!  23 17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  4 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  16 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  25 15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  9

"Пахтакор" стадиони 2012 йилдан кейин биринчи маротаба мухлислар билан тўлди Новости

"Пахтакор" стадиони 2012 йилдан кейин биринчи маротаба мухлислар билан тўлди

Ўзбекистон - КХДР учрашувида очиғи ҳеч ким бундай ажиотаж бўлишини кутмаган эди.

Ўйин учун сотувга чиқарилган 27 000та чипта ўз эгасини топди. Ундан ташқари яна ўн мингга яқин мухлис стадионга кирди. 35 000 нафардан ошиқ мухлисни ўз бағрига сиғдирган "Пахтакор" Марказий стадиони сўнгги маротаба 2012 йил тўлганди. Ўшанда терма жамоамиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб борганлар ва ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.

2011 йил 11 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон - КХДР ўйинида ҳам "Пахтакор" Марказий стадионига 30 000 нафар мухлис тушган. Қизиғи шундаки, сўнгги йилларда "Пахтакор" Марказий стадиони кореяликларга қарши ўйинларда тўляпти. 2010 йил айнан ноябрь ойининг еттинчи санасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг финалида КХДРга имкониятни бой берадилар. Мана шу ўйинда қайдномага 35 000 мухлис ёзилган бўлсада, стадиондаги мухлислар сони 45 000 нафарга яқин эди. Ўйин бошланишига 30 дақиқа қолганида барча кириш эшиклари ёпилган ва ташқарида яна ўн мингга яқин мухлис қолиб кетган.

Куни кеча бўлиб ўтган учрашувда ҳам стадионга кира олмаган мухлислар кўпчиликни ташкил этди.

Ҳаммадан ҳам, давлатимиз мадҳияси янграган вазиятда кўтарилган улкан байроқ стадионга ўзгача чирой берди.

"Бу байроқни "ЖАР" стадионида кўтарган эдик. Ўшанда стадионнинг бир томони тўлиқ байроқ билан қопланган эди. "Пахтакор"да ҳам у чиройли кўриниш олди. Ҳисоб 0:1 бўлиб турган вазиятда бир нарсадан чўчидим. Ишқилиб стадионга келган мухлислар футболчиларимизни ҳақорат қилмасинлар деб тургандим. Ўйлаганимдек бўлмади. Шу куни стадионга келган 30 мингдан ортиқ мухлиснинг барча барчаси 90 дақиқа давомида терма жамоамизни қўллаб - қувватлаб турдилар. Бунинг учун мухлислар клуби ва футболчиларимиз номидан уларга миннатдорчилик билдирамиз. Футболчиларимизга эса бизни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетганликлари учун раҳмат айтамиз. Тошкентда бўлиб ўтадиган кейинги иккита ўйинда сизларни ёлғизлатиб қўймасйликка ваъда берамиз, аммо сизлар ҳам биз учун ғалаба тақдим этишларингиз керак бўлади", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозилов.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика