RU

Последние новости

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

"Пахтакор" сафида Аргентиналик футболчи майдонга тушди Новости

"Пахтакор" сафида Аргентиналик футболчи майдонга тушди

18 февраль куни “Пахтакор” футболчилари иккинчи Туркия йиғини доирасидан ўрин олган биринчи учрашувда майдонга тушдилар.
Рақибимиз Россия премьер лигасида биринчи даврадан сўнг, олтинчи ўринни банд этиб келаётган “Краснодар” жамоаси бўлди. Жамоамиз мураббийлар штаби мазкур ўйинда йиғинда иштирок этаётган барча футболчилардан фойдаланишга қарор қилди. Ўйин рақиб жамоа устунлигида бошланди. “Краснодар” жамоаси сафида европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сурган футболчилар етарли топилади. Биринчи бўлим ўрталарига келиб “Пахтакор” ўйинни тенглаштирди. Бўлим сўнгида рақиб ҳимоячиларининг ҳатосидан сўнг, Тимур Ҳакимов дарвоза томон зарба берди, аммо бу вазиятда омад футболчимиздан юз ўгирди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб мураббийлар майдондаги бир нечта футболчини алмаштирдилар. 53 дақиқада, рақиб футболчиси Франсишку Вандерсон жарима майдони ташкарисидан кучли зарба берди ва Акмал Турсунбоев қўриклаётган дарвозани ишғол қилди. Ўйин сўнгида, Турсунбоев ўзини кўрсатди, бразилиялик Ари билан бирга бир вазиятда “Пахтакор” ёш дарвозабони анча ишончли ҳаракат қилганлигини таъкидлаш лозим. Шу тариқа, учрашув “Краснодар” жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

 

“Краснодар” – “Пахтакор” – 1:0 (0:0)

 Гол
: Вандерсон (53)

 «Пахтакор» : Рибкин (Турсунбоев, 46), Мерзляков, Кримец, Миладинович (Абдуллаев, 56), Болтабоев, Ҳакимов (Раджабов, 53, Юсупов, 75), Исматуллаев (Машарипов, 46), Махарадзе (Сергеев, 65, Фернандес, 81), Каримов (Махсталиев, 60), Козак (Соҳибов, 73), Сергеев (Андреев, 24, Убайдуллаев, 81).

«Краснодар» : Фильцов (Кавлинов, 46), Енджейчик (Марков, 46), Сигурдссон, (Мартынович, 46), Гранквист (Тубич, 46), Калешин (Анджелкович, 46), Померко (Петров, 67), Мамаев (Перейра, 46),  Петров (Газинский, 46), Исаэл (Лаборде, 46), Жоаозиньо (Исаэл, 67), Вандерсон (Ари, 60).

Огоҳлантиришлар: Померко 37 , Исаэл, 90  – Каримов, 42.

Ҳакамлар: Можаровский, Чертоляс, Данильченко, Кутаков, Труханов (барчаси – Украинадан).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика