RU

Последние новости

12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  2 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  7 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  7 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0

"Пахтакор" Ростин Гриффитсни таништирди Новости

"Пахтакор" Ростин Гриффитсни таништирди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби австралиялик ярим ҳимоячи Ростин Гриффитсни таништирди.
Ростин Гриффитс 1988 йил 10 март санасида Англиянинг Сток он Трент шаҳрида туғилган. Фуқаролиги Австралия. У фаолияти давомида Англиянинг "Блэкберн Роверс", "Аккрингтон Стэнли", Хитойнинг "Гуанчжоу Фули", Австралиянинг "Аделаида Юнайтед", "Норт Квинсленд Фури", "Сентрал Кост Маринерс", "Перт Глори", Голландиянинг "Рода" клубларида фаолият олиб борган. Унинг сўнгги ўйнаган жамоаси - "Перт Глори".

Таништирув маросимини Даврон Файзиев олиб борди. Тадбирда клуб бош директори Дмитрий Адисман, вице президент Умид Аҳмаджонов, спорт директори Жаъфар Ирисметов, бош мураббий Шота Арвеладзе ва янги легионер футболчи иштирок этди.

Дастлаб клуб бош директори Дмитрий Адисман ўз фикрларини билдирди: Биз доим мусобақа жадвалининг юқорисида бўлишни истаймиз. Шу боис таркибни кучайтираяпмиз. Ростин Англия, Австралиянинг таниқли клубларида ўйнаган. У ўз тажрибаси орқали ёшларга ҳам катта ёрдам бериши кутилмоқда. Ростин жамоамизга фойда келтиришига ишонамиз.

Шота Арвеладзе: Ростин ҳақида нима дейишим мумкин? У биринчи навбатда тажрибали футболчи. Биринчи даврадаги сўнгги трансфер бўлди. Осиёлик футболчи қидиргандик. Худога шукурки бундай футболчини топа олдик. Ростин билан 18 ойлик шартнома тузилмоқда.



- Сиз Европанинг таниқли клубларида ўйнагансиз. Ўзбекистонга келиш сиз учун орқага ташланган қадам эмасми?

Ростин: - Йўқ, буни ортга ташланган қадам дея олмайман. Доим ўз олдига юқори мақсадлар қўйган клубга ўтиш мен учун албатта ўзига хос чақирув бўлади.

- Клуб раҳбарияти ўзининг кўплаб ёшларини бошқа клубларга бепулга бериб юборгани албатта ҳурматга лойиқ. Масалан, Жавоҳир Сидиқов. Лекин кейинчалик клубни ўзи панд бериб қўймайдими?

Умид Аҳмаджонов:
- Йўқ. Бизда етарли захира бор. Панд еб қолмаймиз. Сидиқовни трансфери орқали бошқа клублар билан дўстона алоқаларни боғладик. Академиямизни бошидан кўриб чиқаяпмиз.

- Сиз битта клубга кўп ўйнамаган экансиз... Бунга сабаб нима?

Ростин:
- Тез тез ўзгаришларга келсак ўз олдига янги янги мақсадлар қўйганман. Ҳозирги футболда ўзгаришлар табиий ҳол.

- Легионер футболчи кейинги турдан ўйнашни бошлайдими?

Шота Арвеладзе:
- Ҳа, у жамоага қўшилди ва навбатдаги турда ўйнаш имкониятига эга.

- Нима учун айнан "Пахтакор"ни танладингиз?

Ростин:
- Шота Арвеладзени ҳурмат қиламан. Шу боис Ўзбекистонга келдим. Бундан ташқари Хитойда бир неча бор ўзбек футболчиларига қарши ўйнаганман. Улар жисмонан кучли эдилар.

- "Пахтакор" доим ҳужумкор футбол намойиш этган. Бундан ҳам шундай бўладими?

Шота Арвеладзе:
- Сизни тушундим. Албатта жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Аммо замонавий футболда керак пайтда ҳимоявий, керак пайтда ҳужумкор ўйин намойиш этиш керак.

- Клуб тўрт легионер билан узоқ йиллик шартномалар тузди. Йил охирига бориб қайсидир легионер бош мураббийнинг ишончини оқламаса уларнинг ўрнига бошқа футболчилар олинадими?

Умид Аҳмаджонов:
- Бош мураббийимиз жуда тажрибали. Унинг танлаган футболчилари кучли ва профессионал. Аммо агар сиз айтгандек легионерлар мураббийни қониқтирмаса бошқа легионер оламиз.

- Стадион қурилиши ҳақида маълумотлар чиққанди. Қачон бошланади?

Умид Аҳмаджонов:
- Албатта стадионда қурилиш бўлади. Аммо бунга беш-олти ой вақт керак бўлади. Яъни "Пахтакор" иккинчи даврани ўз стадионида ўтказади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика