RU

Последние новости

18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  12 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  22 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Қизилқум"дан устун келди Новости

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Қизилқум"дан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ 3:1
18 октябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Тимур Гайнулин, Андрей Цапенко, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Эрен Дердийок 17, - 1:0. Ойбек Қиличев 28, - 1:1 (Руслан Маргиев). Фарруҳ Сайфиев 73, - 2:1 (Достонбек Ҳамдамов). Аброр Исмоилов 76, - 3:1.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов, 81), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Хожимат Эркинов, 75), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброрбек Исмоилов, 75), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Эрен Дердийок (11.Игорь Сергеев, 69).
Захира:  25.Элдорбек Суюнов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 15.Егор Кримец, 28.Диёр Холматов.

"Қизилқум":
1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (77.Суннатилла Абдуллажонов, 85), 44. Иброҳим Томива, 75.Олег Толмасов, 88.Жамшид Ҳасанов (18.Жасур Азимов, 59).
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 11.Қадамбой Нурметов, 20.Хуршиджон Олимов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 97.Шерзод Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Алижонов 54, Алишер Саноев 80.


Пахтакор

Эрен Дердийок - 17', Фаррух Сайфиев - 73', Аброр Исмоилов - 76'

Суперлига. Тур 19

18/10/2020, 17:30

1
:
3
Завершен

Кызылкум

Ойбек Киличев - 28'

45'
90'
17'  Эрен Дердийок
54'  Хожиакбар Алижонов
69'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Фаррух Сайфиев
73'  Достонбек Хамдамов
75'  Достонбек Хамдамов (Хожимат Эркинов)
75'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
76'  Аброр Исмоилов
81'  Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов)
28'  Ойбек Киличев
28'  Руслан Маргиев
59'  Жамшид Ҳасанов (Жасур Азимов)
80'  Алишер Санаев
85'  Шерали Джураев (Суннатилла Абдуллажонов)



ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади. "Пахтакор" - "Қизилқум" 3:1

90+3. ЗАРБА! Аброр Исмоиловдан навбатдаги зарба, ноаниқ!

90+2. ЗАРБА! Хожимат Эркиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

85. Ўзгариш. "Қизилқум". Шерали Жўраев ўрнига Суннатилла Абдуллажонов

81. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Акром Комилов тушди

80. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Алишер Саноев

76. ГОООООООООООООООООООЛ! АБРОР ИСМОИЛОВ 3:1. Хожимат Эркинов узатган тўпни Азимов қайтарди, қайтган тўпни жарима майдони ташқарисидан Аброр Исмоилов дарвозага йўллади, тўп Азимовнинг ўзига тегиб дарвозага кириб кетди. 



75. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Ҳамдамов ўрнига Эркинов туширилди

73. ГООООООООООООООООООООЛ! ФАРРУХ САЙФИЕВ 2:1. Ўнг қанотдан Ҳамдамов узатган тўпни жарима майдони ичида пайдо бўлган Сайфиев дарвозага йўллади. 




70. ЗАРБАААА! Бурчакдан узатилган тўпни Файзулло Қамбаров боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

69. Ўзгариш. "Пахтакор". Эрен Дердийок ўрнига Игорь Сергеев

63. ЗАРБА! Собирхўжаевнинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Дердийок зарба берди, Нестеров тўпни ушлаб олди

59. Ўзгариш. "Қизилқум". Жамшид Ҳасанов ўрнига Жасур Азимов

58. Хавфли вазият! Машарипов узатган тўпни Дердийок боши билан дарвозага йўллади, Нестеров тўпни қайтарди!

57. ЗАРБА! Руслан Маргиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Қувватов ушлаб олди

54. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Хожиакбар Алижонов

53. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг узатган тўпини Дердийок боши билан дарвозага йўллади, Нестеров ўз ўрнида

48. ЗАРБА! Дердийокнинг хавфли зарбаси озгина ноаниқ чиқди

47. ЗАРБАААААААААААААА! УХХХХХ! НЕСТЕРОВ! Алижоновнинг кетма-кет иккита зарбасини қайтарди! ҚОЙИЛ! 




46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биинчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

39. Хавфли вазият! Томива ҳозир катта тезликда жарима майдони ичига кириб борди, бироқ дарвозага зарба бера олмади!

38. ЗАРБА! Машарипов жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ!

32. ЗАРБАА! Машарипов жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

29. УХХХХ! Нестеров ҳозир ҳимоячининг хатосини тўғрилади ва жамоасини голдан қутқарди

28. ГОООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК ҚИЛИЧЕВ 1:1. Ойбек Қиличев майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдони ташқарисидан чап оёқда гол урди,




17. ГОООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 1:0. Машарипов чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни ҳаводан Черан томон узатди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўп Дердийокнинг оёғига тушди ва Эрен гол урди. 





16. ЗАРБААА! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди!

11. ЗАРБА! "Қизилқум"нинг ҳужуми, Саноевнинг тўп узатишидан кейин Томива узоқдан зарба берди, ноаниқ!

7. "Пахтакор" ташаббусга эга бўлмоқда, ҳаводан узатилаётган тўплар фойда келтирмаяпти. 

2. "Пахтакор" гол урди, аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика