RU

Последние новости

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  2 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  13 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди Новости

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди

Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, мавсум тугашига 3 тур қолганида "Пахтакор" бу йил совриндорлар қаторига кира олмаслиги ойдинлашди. Сабаби "шерлар" охирги учта турда ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўриндаги "Насаф"дан ошиб кета олишмайди. Очколар тенг келиб қолганида биринчи навбатда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. "Насаф" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"дан устун (2:1, 1:1).

11 карра Ўзбекистон чемпиони сўнгги бор 2013 йилги мавсумда совриндорлар қаторига кира олмай тўртинчи ўринни банд этганди. Умуман олганда "шерлар" саккизинчи бор олий лигада кучли учликка кира олмайдиган бўлишди.

"Пахтакор"нинг олий лиганинг барча мавсумларида эгаллаган ўринлари:

2016 - ҳозирча 5-ўрин
2015 - Чемпион
2014 - Чемпион
2013 - 4-ўрин
2012 - Чемпион
2011 - 3-ўрин
2010 - 2-ўрин
2009 - 2-ўрин
2008 - 2-ўрин
2007 - Чемпион
2006 - Чемпион
2005 - Чемпион
2004 - Чемпион
2003 - Чемпион
2002 - Чемпион
2001 - 2-ўрин
2000 - 7-ўрин
1999 - 4-ўрин
1998 - Чемпион
1997 - 5-ўрин
1996 - 6-ўрин
1995 - 4-ўрин
1994 - 8-ўрин
1993 - 2-ўрин
1992 - Чемпион

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика