"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди
23 дек 2024 15:39
Новости
"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди
Абдумажидов Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) талқинига кўра U-21 ёш тоифасидаги ўнг қанот ҳимоячилари орасида 19-ўринни эгаллади.
Рейтингни тузишда WyScout платформасининг статистик кўрсаткичлари ҳисобга олинди.
Абдумажидов 2024 йилги мавсумда "Пахтакор" сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Transfermarkt 20 ёшли ҳимоячини 225 минг еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Championat.asia ва Transfermarkt сайтларининг қўшма овоз бериш натижаларига кўра Абдумажидов Суперлигада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлганди.
Аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов CIES рейтингида марказий ҳимоячилар орасида биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии