RU

Последние новости

23:59Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 0:0 (матнли трансляция)  1 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  5 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди Новости

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди

Теги :  Пахтакор
1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушган.

1951 йил Тошкентда "Пахтакор" қишлоқ спорт жамияти ташкил этилган, аммо футбол жамоаси сифатида фаолиятини "Пахтакор" 1956 йил январь ойидан бошлаган. Мураббийликка "Динамо" Москвадаги иши билан таниш бўлган таниқли мутахассис Валерий Бехтенев таклиф этилган. 1955 йил Одессада бўлиб ўтган қишлоқ жамоалари ўртасида Собиқ Иттифоқ биринчилигида "Пахтакор" қатнашган. Чемпионатлардаги илк расмий учрашуви эса 1956 йил 8 апрель санасига тўғри келган.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки айни пайтда юртимизнинг бош аренасига айланган "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:


"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.

"Пахтакор": Пётр Волостнов, Акмал Азизхўжаев, Анатолий Козенков, Виталий Виткалов, Идгай Тазетдинов, Қобил Муқимов, Яков Капров, Лазиз Мақсудов, Владимир Канунников, Александр Мурашов, Михаил Боркин.

Гол: Лазиз Мақсудов, 44-пен.


Ҳозирга келиб "шерлар" 11 мартадан Ўзбекистон чемпионатида ва Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини энг кўп бор ҳимоя қилган жамоа ҳам "Пахтакор" ҳисобланади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика