RU

Последние новости

08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  0 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди Новости

“Пахтакор” Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ва Азиз Турғунбоевни ОЧЛ-2019 учун рўйхатдан ўтказди

Биласиз, келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини 3 жамоа ҳимоя қилади.

Мамлакатимиз чемпиони – “Локомотив” ОФК Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўз иштирокини бошласа, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ва кубок соҳиби АГМК мазкур мусобақага саралашдан киришади. 

Саралаш баҳслари анча эрта бошлангани боисдан айни кунларда АГМК ва “Пахтакор” саралаш баҳсларида қатнашувчи ўйинчиларини расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлади. Кеча АГМК жамоаси футболчиларини рўйхатдан ўтказган эди. Бугун “Пахтакор” жамоаси ҳам янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган ўйинчиларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди. 

“Пахтакор” жамоаси ҳозирча 3 нафар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказди. Булар – Акрам Комилов, Сардор Собирхўжаев ҳамда Азиз Турғунбоев. “Пахтакор” расмийлари ҳар учала футболчи билан ҳам тузилган шартномаларни тақдим қилди. ПФЛ эндиликда мазкур ўйинчилар рўйхатини Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашиши учун ОФКга тақдим қилади. 

Алоҳида қайд этиш жоизки, қитъа Чемпионлар лигасидан фарқли равишда Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида “Пахтакор” сафида майдонга тушишда Сардор Собирхўжаевда асло муаммо бўлмайди. Лекин “Пахтакор” жамоаси Суперлигада ўйнаш учун футболчиларини рўйхатдан ўтказадиган пайт келганида ҳали 23 ёшга тўлмаган Акрам Комилов учун уни тарбиялаган “Бунёдкор” клубига пул ўтказиб берилгани тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим бўлади. 

Шунингдек, ПФЛ Азиз Турғунбоевнинг “Пахтакор” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши жараёнида Тошкент клуби томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва ҳозирча ушбу ўйинчининг “Пахтакор” сафида ўйнашига тўсқинлик қилувчи жиҳат кўраётгани йўқ. “Навбаҳор” клуби эса бундай шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилмади. Агар Азиз Турғунбоевнинг “Навбаҳор”дан “Пахтакор” сафига кўчиб ўтишида қандайдир қоида бузилиши аниқланса, унда қоида бузган тараф (футболчи ёки икки клубдан бири) албатта жазоланади. 

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.  

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика