RU

Последние новости

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  1 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  98 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ? Новости

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ?

13 июль куни Coca Cola Суперлигасида биринчи давранинг энг марказий ўйини бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида мусобақа пешқадами "Пахтакор" иккинчи ўринда бораётган АГМКни қабул қилади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Миржалол Қосимов шогирдларига қарши ўйнайди. Ўтган йил Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги финалларида тўқнаш келган клублар энди Суперлига доирасидаги биринчи давранинг ўзига хос финалида ҳисоб-китоб қилишади.

Хўш, бўлажак ўйинда қайси жамоанинг имконияти юқори?

"ПАХТАКОР" ЮТАДИ
Сабаби "Пахтакор" бу мавсум ўз майдонида 5та ўйин ўтказди ва барчасида ғалабага эришди. Умуман олганда "Шерлар" ўз майдонларида жуда яхши ва ишончли ўйнашади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа сўнгги бор ўз майдонида икки йил олдин "Локомотив"га мағлуб бўлганди. Шундан кейин "Пахтакор" ўз уйида ҳеч кимга ютқазгани йўқ. Ҳатто Осиё чемпионлар лигасида ҳам. 2019 йил Арвеладзе шогирдлари "Персеполис", "Ал Садд", "Ал Аҳли" каби Осиё грандлари билан ўйинлар ўтказгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу йил бошида ҳам "Пахтакор" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли" ва "Шаҳр Ходро"ни мағлуб этди. "Шерлар" 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатида фақат бир бор, чемпионлик нақд қилинганидан кейин, "Бунёдкор" майдонида имкониятни бой беришганди. Бу йил биргина мағлубият Жиззахда кузатилди. Бундан ташқари АГМК бу мавсум кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, бироқ олти ғалабанинг 5таси Олмалиқда қўлга киритилгани ва сафарда фақат бир бор ғолиб бўлишганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Уй фактори туфайли "Пахтакор" ғалаба қозона олиши мумкин.




АГМК ЮТАДИ
Сабаби футболда сенсациялар учраб туради. Ҳа, АГМКнинг "Пахтакор"ни ютиши шахсан мен учун сенсация бўлади. Ҳар ҳолда бу йилги мавсумда. Миржалол Қосимов ўтган йил бошида АГМКни қабул қилиб олган ва ўзи яхши биладиган футболчилардан жамоа тузишни бошлаганди. Чемпионатда жуда ёмон натижалар қайд этилган, бироқ иккита кубокда финалга қадар етиб борилганди. Янги мураббийлар штаби ва янги футболчилардан иборат жамоа учун иккита финал ажойиб натижа эди.

Бу йил эса олмалиқликлар миллий чемпионатда ажойиб иштирок этишмоқда, айниқса карантиндан кейин. Дастлабки икки турда иккита дуранг қайд этган жамоа шундан кейин барча рақибларини мағлуб этиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли ҳолатда. Жамоа ҳимояда тартибли ўйнаб рақиб хатосидан максимал тарзда фойдаланиш эвазига ғалаба қозонмоқда. Бу Миржалол Қосимовнинг севимли услубларидан бири эканини барча яхши билса керак. Замонавий футболда натижа биринчи ўринга чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шота Арвеладзе ўзбек футболига келгач уни мағлуб этган кам сонли мураббийлардан бири айнан Миржалол Қосимов. 2018 йилги мавсумда Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"ни мағлуб эта олганди. Ўшанда ҳам кўпчилик "Пахтакор"нинг имкониятини юқори баҳолаган, бироқ якунда "қалдирғочлар" ғолиб чиқишганди. Шундай экан, АГМКдан "Пахтакор" стадионда ҳам сенсация кутишимиз мумкин.



Сизнингча бу ўйинда қандай натижа қайд этилади?

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика