RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди Новости

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди

Янги мавсумга, хусусан ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" ўз таркибини кучайтирмоқда.

"Пахтакор" клуби "Насаф" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековнинг трансфер устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

"Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф"га расман таклиф билан чиққан эди.

Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, анчадан буён давом этаётган музокаралар бугун муваффақиятли якунланган. Яъни томонлар ўзаро келишувга эришишган.

Расман тасдиқланмаган, аммо бизга етиб келган маълумотларга кўра, "Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини 2,5 миллиард эвазига сотиб олмоқда.

Аслида "Насаф" 2019 йилнинг сўнггида шартномаси тугайдиган Ҳамробеков учун 4 миллиард сўраган, "Пахтакор" эса 2 миллиард таклиф этган. Шу боисдан музокаралар узоқ чўзилган. Якунда эса "Пахтакор" "Насаф"ни 2,5 миллиардга кўндиришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, катта эҳтимол билан "Пахтакор" 2,5 миллиард пулга қўшиб Дилшод Раҳматуллаевни ҳам "Насаф"га бериши мумкин. Қайд этиш керакки, Дилшод Раҳматуллаев аввал ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ва қаршиликлар сафидан "Пахтакор"га ўтганди.

Маълумот ўрнида, Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнайдиган "Пахтакор" учун бугун ОЧЛда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун дедлайн, яъни охирги кун. Шу туфайли ҳам "шерлар" бугун Ҳамробеков масаласини тезроқ ҳал этишга киришишди ва якунда келишувга эришишди. Ҳамробековнинг трансфер ҳужжатлари бугун расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, Ҳамробековнинг хизматларига "Пахтакор"дан ташқари "Навбаҳор" клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ "Насаф"га кўпроқ "Пахтакор"нинг таклифи қизиқарлироқ бўлди.


Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +83   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика