RU

Последние новости

23:43Виталий Левченко: "Бабаян? Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик Новости

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик

1996 йилдан 2007 йилгача “Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газеталарининг Хоразм вилояти бўйича мухбири вазифасида ишладим.
Дастлабки йилларим эди. Спорт журналистикаси эндигина ривожланиб бораётганди. Ушбу соҳада қалам тебратаётганлар оз эди, ўшанда. Қувонарлиси, бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб спорт ва футбол нашрлари, интернет сайтлари фаолият юритяпти. Спорт журналистикасида ижод қилаётганларнинг сони ҳам кескин ошган.
  
Мана бугун, мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Муболаға эмас, ушбу қутлуғ айём шу соҳа вакилларига фахр ҳиссини бағишлаётир. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз спорт журналистикасида муносиб ўрин эгаллашимда яқиндан ёрдам беришган, ўзларининг фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари билан мени руҳлантиришган ҳурматли устозларим Сафар ОСТОНОВ, Асрор МЎМИН, Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Комил ЖУМАЕВ, Ҳайдар АКБАРОВ, Аслиддин БОЛИЕВ ва бирга ишлашган барча ҳамкасбларимни, шунингдек, championat.asia сайти ижодкорларини, вилоятларда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасб-дўстларимни, қўйинги мамлакатимизда изчил фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини  касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклайман ва ижодларига барака тилайман. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Хонадонингиздан севинч ва омад сира аримасин.  ҚУТЛУҒ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика