RU

Последние новости

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади Новости

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бир ой вақт қолди.

 ЎзПФЛ болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида футбол академиялари учун бўлган талабни кучайтирганди. Энди биз соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлаймиз.

Унга кўра, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.



ЎзПФЛ мазкур акциянинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бугун ташкилот ходимлари мамлакатнинг энг тажрибали ҳаками Равшан Эрматов билан Республика онкология илмий марказининг болалар бўлимига ташриф буюрди. Кўзни қувнатадиган даражада ширин болажонларга турли совғалар, футбол либослари, тўплар улашилди. Шунингдек, марказга моддий ёрдам кўрсатилди.



ЎзПФЛ ишчи гуруҳи саратонга қарши кураш олиб бораётган болаларнинг ёрқин ва соғлом келажакларига ишонади. Улар ҳар биримизнинг фарзандларимиз каби бахтли яшашга ҳақлидирлар. Юқоридаги акцияда иштирок этиш истагида бўлган мухлисларимиз стадионларга ташриф буюриб, болаларга юмшоқ ўйинчоқлар ёки имкон даражасида моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин. Шунингдек, мазкур акция доирасида Суперлига клублари ҳамда уларда тўп сураётган футболчилар ҳам ўрнак кўрсатишларидан умидвормиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика