RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олди Новости

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олди

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун кеча тунда Жанубий Кореяга йўл олди.

Жанубий Кореянинг Чангвун шаҳрида 23 апрелдан 6 майга қадар 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўтган йил Тайландда Жаҳон чемпионлигига эришган Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси энди Осиё чемпионлиги учун курашишади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоа Тошкентда 12 апрелдан йиғинга киришган бўлиб, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра Заиф эшитувчилар терма жамоаси учун барча шароитлар яратиб берилди. Терма жамоа аъзолари “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида икки маҳал машғулот олиб боришди.

Шунингдек, Заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзолари учун ЎФА томонидан спорт экипировкалари тақдим этилди. Жанубий Корея визаси билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган ҳолда, Тошкент-Сеул-Чангвун йўналиши бўйлаб авиачипталар харид қилинди.


Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рўйхати:

Ҳаким Аҳмедов
Темирмалик Турсунов
Миразамат Обидов
Рустамбек Ғоипов
Жалолиддин Собитбеков
Жалолиддин Қаршиев
Рустам Бердиев
Суҳбатжон Ҳасанбоев
Диёр Муродов
Мирзабек Икрамов
Саидбек Ёқубжонов
Баҳром Садиуаххасов
Нуриддин Бойтўраев
Фаиг Мамедов
Акмал Абдулакимов
Анвар Абдураҳмонов
Миркамол Агзамов


Муроджон Аҳмедов (Ўйновчи мураббий)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика