RU

Последние новости

22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  1 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  12 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15

Ўзбекистоннинг Сурияга қарши ўйини "Миллий"да ўтиши тўғримикин? Кечаги баҳсдан кейин стадион чими аянчли ҳолга келди. ФОТОФАКТ Новости

Ўзбекистоннинг Сурияга қарши ўйини "Миллий"да ўтиши тўғримикин? Кечаги баҳсдан кейин стадион чими аянчли ҳолга келди. ФОТОФАКТ

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда КХДРни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон терма жамоаси КХДР дарвозасига жавобсиз 4та гол урди

Учрашув ҳақида батафсил маълумотлар, суратлар ва интервьюларни аллақачон сайтимиз орқали ўқиб улгурдингиз.

ФОТО  "Миллий"да мухлислар 4та гол кўрган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ 

Кечаги беллашув чими мутлақо янгиланган "Миллий" стадиондаги илк расмий мақомдаги баҳс бўлди. Шу йилнинг 17 май санасида ЎФА матбуот хизмати "Миллий" стадион чими ўйинларга тайёр ҳолга келгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, янги чим ЎФА буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren" компанияси томонидан янгиланган. Орадан 3 ҳафта вақт ўтди ва биз стадионда дастлабки расмий мақомдаги учрашувни кузатдик. Афсуски, стадион чими тайёр эмас. Қуйида чимнинг кечаги ўйин пайти ва якунланганидан кейинги аянчли ҳолини суратлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўйиндан олдин. Бир қарашда ҳаммаси идеал ҳолатда.


Бу инсон эса стадион чимининг ҳолатига жавобгар шахс бўлса керак, ҳар ҳолда кеча ва ундан олдин ҳам айнан у чимни кўздан кечириб юрганди. Ўзбек эмаслиги эътибор қаратадиган бўлсак, "Iren" компанияси ходими бўлса керак.


Дастлабки дақиқалардаги илк кескин вазият ва чим ўз жойидан кўчиб кетди.


Достон Турсунов ўша жойни эпақага келтириб қўйишга ҳаракат қилди.


Жуда хунук кўриниш.


Биринчи бўлимнинг ўзижа майдон майсаси титилиб кетишни бошлади.


Одил Аҳмедов ва рақибнинг 15-рақамдаги ўйинчиси Ри Ун Чол тўп учун ҳавода курашиш мақсадида сакраган вазиятда чимга эътибор қаратинг.


Бунисига эса ачиниш мумкин.


Биринчи бўлимдан кейинги айрим "яма"лар.


Бундай чуқур ўйинчиларнинг жароҳат олиш эҳтимолини ҳам ошириб юбориши ҳеч гап эмас.


Учрашув якунланганидан кейинги ҳолат.


Чим қўпол қилиб айтганда шоли экиб чиқилган ерга ўхшаб қолгандек...


Ёдингизда бўлса, шу стадион чими бундан олдинги янгиланганда ҳам биринчи ўйин терма жамоамиз иштирокида ўтказилган ва ўшанда ҳам чимнинг расвоси чиқиб кетган эди. Тарих яна такрорланди.

"Миллий" стадион чимини идеал даражага олиб чиқиш учун нима етишмаётгани бизга қоронғу. Стадионга табиий қуёш етарлича тушмайди дейилса, у ҳолда Англиядаги энг яхши майдон ҳисобланган "Олд Траффорд"ни ҳам асосан худди "Миллий"да бўлгани каби сунъий қуёш билан парваришлашади. "Орзулар театри"даги чим ҳар мавсум олдидан олиб ташланган ҳолда мутлақо янгиси ётқизилади. Аммо, ҳар йили энг яхши чимга эга стадион бўлаверади. Вазиятни ўнглаш борасида қаерда ва қандай камчиликка йўл қўйилаётгани бизга номаълум. Балки, чим ерга сингиб олиши учун 2-3 ой вақт керакдир. Унгача бу стадионда ўйинларни ўтказиб турмаган маъқулдир. Ҳар ҳолда 100 % тайёр бўлмаган стадионда ўйнаб уни яна узоқ муддатга йўқотгандан кўра, яна 2-3 ой сабр қилиб парваришни кучайтирган яхшироқмикин?!


Толибжон Қосимов

Рейтинг: -73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика