Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди
15 июн 2023 14:08
Новости
Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди
Унда 2023/24-мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритилган.
"Лига лицензиялаш учун 25 та клубни жалб қилди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Мос равишда Қатарнинг 17 та ва Саудия Арабистонининг 16 та клуби лицензиялашга жалб этилганди.
Лицензия учун даъвогарлардан Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу билан биз Осиёда энг яхши натижани қайд этдик. Бир йил аввал 12 та клубимиз бунга муваффақ бўлганди. Мос равишда Қатарнинг 15 та, Амирликларнинг 13 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.
ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Андижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии