Ўзбекистонлик ҳакамлар Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради
07 сен 2023 19:43
Новости
Ўзбекистонлик ҳакамлар Роналду жамоаси иштирокидаги ОЧЛ баҳсини бошқаради
Осиё Чемпионлар лигаси “E” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Персеполис” (Эрон) — “Ал Насср” (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳсни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Танташевга қанотларда ФИФА ҳакамларимиз Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришади. Шунингдек, захира ҳаками вазифасини яна бир топ ФИФА ҳакамимиз Аҳрол Рисқуллаев бажаради. Энг қувонарли жиҳати шундаки, илк бор ОЧЛ баҳсида ўзбек рефериси ВАРда ишлайди. ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров ушбу баҳсда АВАР сифатида иштирок этади. Бундан ташқари, ВАР курсини муваффақиятли якунлаган яна бир ҳакамимиз Абдурашид Худойберганов ҳам “Лион Сити” (Сингапур) – “Бангкок Юнайтед” (Таиланд) баҳсида АВАР вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Маълумот учун, ушбу учрашув 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳакамларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии