RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Ўзбекистонлик футболчилар "Реал Мадрид"да ўйнаши мумкинми? Фернандо Морьентесдан жавоб Новости

Ўзбекистонлик футболчилар "Реал Мадрид"да ўйнаши мумкинми? Фернандо Морьентесдан жавоб

Бугун пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида ўз вақтида "Реал Мадрид", "Монако", "Ливерпуль" каби жамоаларда тўп тепган испаниялик Фернандо Морьентес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда турли ОАВ воситалари ўзларини қизиқтирган савол билан мурожаат қилишди. Хусусан, "Реал Мадрид" жамоасида ўзбекистонлик футболчилар ўйнаши мумкинми деган саволга Морьентес қуйидагича жавоб берди.

"Сиз олдингизга шундай мақсад қўйдингиз дейлик. Мен "Реал Мадрид" жамоасида ўйнашни истайман десангиз ҳеч қачон ўйнолмайсиз. 2 ёки 3 йилдан кейин боришни кўзлаш керак эмас. Балки, кенгроқ қараш лозим. Бугун қандай машғулот ўтказяпсиз, нима ейяпсиз ёки ичяпсиз барчасини инобатга олиш даркор. Масалан, мен болалигимда ҳеч қачон "Реал Мадрид"да ўйнаб кетишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Лекин, мен шундай ишладимки якунда буюк жамоада пайдо бўлдим. Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, шундай клубда ўйнашни истасангиз ҳар куни ишлашингиз лозим. Икки йилдан кейин "Реал"га бораман ва ўшанда жиддийроқ шуғулланаман десангиз хато қиласиз. Босқичма-босқич интилиб бориш керак",- дейди Морьентес.

Матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини бир неча соатлардан сўнг эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика