UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Фоден "Сити" билан янги шартнома имзолади  0 14:09"Ювентус" ПСЖ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:49Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди  12 13:38Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 13:19Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз"  10 13:00Франция деярли B Лигага тушиб кетди, Хорватия ва Нидерландия — топ-гуруҳларнинг энг яхшилари. Миллатлар лигасида нима янгиликлар?  2 13:00Футзал. Абдулла Бўриев: "Акбар Усмонов Ўзбекистондаги тўпурарлик маҳоратини Осиё чемпионатида ҳам кўрсатишини истайман"   0 12:44Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"  30 12:26Остон Ўрунов Коста-Рика билан учрашувда қатнашмайди  8 12:11Про лига. "Машъал" - "Андижон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 12:00Olamsport: "Ҳумо"нинг ўйинда йирик ҳисоб, нокаутга учраган Емельяненко реванш талаб қилди ва бошқа хабарлар  0 11:45"Милан" Тео Эрнандес бўйича келиб тушган барча таклифларни рад этган  2 11:31Аёллар футболи. 13та гол урилган "Севинч" - "Металлург W" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:16Ҳаким Фузайлов: "Ўйинимиз менга ёқди, аммо натижа ёқмади"  15 11:00"Лестер" "Интер" асосий ҳимоячисини харид қилмоқчи  1

Ўзбекистонлик футболчилар "Реал Мадрид"да ўйнаши мумкинми? Фернандо Морьентесдан жавоб Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчилар "Реал Мадрид"да ўйнаши мумкинми? Фернандо Морьентесдан жавоб

Бугун пойтахтимиздаги "Hyatt Regency" меҳмонхонасида ўз вақтида "Реал Мадрид", "Монако", "Ливерпуль" каби жамоаларда тўп тепган испаниялик Фернандо Морьентес иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда турли ОАВ воситалари ўзларини қизиқтирган савол билан мурожаат қилишди. Хусусан, "Реал Мадрид" жамоасида ўзбекистонлик футболчилар ўйнаши мумкинми деган саволга Морьентес қуйидагича жавоб берди.

"Сиз олдингизга шундай мақсад қўйдингиз дейлик. Мен "Реал Мадрид" жамоасида ўйнашни истайман десангиз ҳеч қачон ўйнолмайсиз. 2 ёки 3 йилдан кейин боришни кўзлаш керак эмас. Балки, кенгроқ қараш лозим. Бугун қандай машғулот ўтказяпсиз, нима ейяпсиз ёки ичяпсиз барчасини инобатга олиш даркор. Масалан, мен болалигимда ҳеч қачон "Реал Мадрид"да ўйнаб кетишимни тасаввур ҳам қилмаганман. Лекин, мен шундай ишладимки якунда буюк жамоада пайдо бўлдим. Тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, шундай клубда ўйнашни истасангиз ҳар куни ишлашингиз лозим. Икки йилдан кейин "Реал"га бораман ва ўшанда жиддийроқ шуғулланаман десангиз хато қиласиз. Босқичма-босқич интилиб бориш керак",- дейди Морьентес.

Матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини бир неча соатлардан сўнг эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика