RU

Последние новости

15:03Каннаваро қандай мураббий?  2 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  1 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  22 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26

Ўзбекистонда Андрей Канчельскис академияси очилиши мўлжалланмоқда Новости

Ўзбекистонда Андрей Канчельскис академияси очилиши мўлжалланмоқда

"Пахтакор" футбол клуби Президенти Бобур Шодиев ва "Сўнмас юлдузлар" халқаро хайрия жамғармаси Президенти Юрий Боционов келишувга имзо чекишди.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувига Андрей Канчельскиснинг ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ташриф доирасида у вице-президент сифатида фаолият олиб бораётган жамғарма "Пахтакор" футбол клуби билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Унга клубимиз Президенти Бобур Шодиев ва турли ҳалокатларда ҳаётдан кўз юмган футболчиларнинг оиласига ёрдам берувчи "Сўнмас юлдузлар" хайрия жамғармаси президенти Юрий Боционов имзо чекишди.


Унга кўра, келажакда ушбу жамғарма кўмагида "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига бағишланган хайрия учрашувлари ташкил этилади. "Пахтакор" футбол клуби жамоа ва ўзбек футболи ривожланиши йўлида хизмат қилган барча инсонлар меҳнатини муносиб қадрлайди, уларни ҳурмат қилади ва ёдга олади. Хайрия учрашувлари катта ижтимоий лойиҳа эканини доимо англайди. Хайрия ўйинлари ўтказиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодда "Пахтакор"нинг собиқ аъзоларига нисбатан ғурур ҳиссини уйғотиш, уларни клуб тарихидан хабардор этиш мақсадлари ҳам кўзланган.


Ушбу жамғарма турли ҳалокатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган спортчилар оилаларига моддий кўмаклашиш, турли мамлакатларда оммавий футболни ривожлантиришга ёрдам бериш, футбол академиялари очиш билан шуғулланади. Россияда яқинда Андрей Канчельскис академияси ишга туширилди. Бундай академияни Ўзбекистонда ҳам очиш мўлжалланмоқда.


Ушбу ҳамкорлик натижасида "Пахтакор"нинг 1979 йилдаги авиаҳалокатига бағишлаб, жорий йил Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида турнир ўтказиш мўлжалланган. Унда жаҳонга машҳур клубларнинг 23 ёшгача ва фахрий таркиблари иштирок этишлари режалаштирилмоқда. Турнирда иштирок этишга розилик билдирган жамоалар номи тез орада маълум бўлади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика