RU

Последние новости

15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  0 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  3 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  4 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  4 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўтган ҳафта Туркияга учиб кетган экан Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўтган ҳафта Туркияга учиб кетган экан

Ўзбекистон U19 терма жамоаси айни пайтда Туркияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказмоқда.
Жамоа ўтган ҳафта охирида Туркияга учиб кетган эди.Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар тарқатди.

Ўзбекистон U19 терма жамоасини Туркиядаги йиғинга бош мураббий Алексей Евстафеев олиб кетган. Алексей Евстафеев Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийлигидан кетишга қарор қилганида сафар хужжатлари тайёрланиб бўлган эди. Шу сабабли, Туркия йиғини Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев учун бу постдаги охирги иш бўлади.

Туркиядаги терма жамоадан ҳозиргина хабар олдик. Бугун Россиянинг "Зенит" клуби ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон U19 терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида "Зенит" ўринбосарлари билан кечган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Зенит" ўринбосарларига қарши ўйиннинг 60-дақиқасида Аслиддин Абдиев ҳисобни очди. 70-дақиқада Якоб гол уриб, якуний 1:1 натижани қайд этди.

"Зенит" ўринбосарларига қарши ўйин Туркиядаги йиғиннинг биринчи назорат ўйини бўлиб, яна иккита учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Туркиядаги йиғинда Ўзбекистон U19 терма жамоаси Россиянинг "Краснодар" ва "Урал" жамоалари ўринбосарлари билан ўйин ўтказилиш кутилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика