RU

Последние новости

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи. ЖЧ-2010 саралаши, ярим финалдаги 0:6 ва Осиё кубоги-2019даги пенальтилар серияси Новости

Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи. ЖЧ-2010 саралаши, ярим финалдаги 0:6 ва Осиё кубоги-2019даги пенальтилар серияси

Осиё кубоги 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Биз эса Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларининг ўзаро ўйинларини ёдга оламиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Австралия билан тўрт маротаба тўқнаш келган. Австралияга қарши дастлабки учрашувимиз 2008 йилда бўлиб ўтган. ЖЧ-2010 саралаши учинчи босқичида "Соккеруз" билан бир гуруҳдан жой олгандик. Биринчи даврадаги баҳс "Пахтакор" стадионида ўтказилган ва ўша учрашувда терма жамоамиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 2-тур

10.09.2008

Стадион: "Пахтакор"(Тошкент), 34000 мухлис

Ҳакам: Ал-Фалди Саад (Қатар)

Ўзбекистон 0:1 Австралия

Голлар: 

0:1 - Скотт Чипперфелд, 26

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Илҳом Суюнов, Вагиз Галиулин(Тимур Кападзе 43), Ислом Иномов, Сервер Джепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Максим Шацких, Улугбек Бакаев(Зайниддин Тожиев 69)


ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич жавоб учрашувида ҳам терма жамоамиз Австралияликларга имкониятни бой беришган. Сидней шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда "оқ бўри"лар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ЖЧ-2010 саралаши 3-босқич, 6-тур

01.04.2009

Стадион: "Австралия"(Сидней), 57292 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Австралия 2:0 Ўзбекистон

Голлар:

1:0 - КЕННЕДИ Джошуа, 66

2:0 - Гарри Кьюэлл (пенальти), 73

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Ҳайрулла Каримов(Ислом Тўхтахўжаев 85), Анвар Ғофуров, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе, Азиз Ибрагимов(Азиз Ҳайдаров 65), Сервер Джепаров, Фарҳод Тожиев(Анвар Солиев 58), Жасур Ҳасанов

"Соккеруз"га қарши Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи баҳсини кўпчилик эслайди. Осиё кубоги-2011да тарихдаги энг яхши натижамизни қайд этганмиз ва ярим финалга қадар етиб борганмиз. Қатар майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубогининг ярим финал босқичида айнан Австралия терма жамоасига қарши ўйнаганмиз. Вакилларимиз йирик 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашганини кўпгина мухлисларнинг ёдида.

Осиё кубоги-2011 Ярим финал

25.01.2011

Стадион: "Ҳалифа"(Доҳа), 24826 мухлис

Ҳакам: Ал-Бадвади Али Ҳамад (БАА)

Ўзбекистон 0:6 Австралия

Голлар:

0:1 - Гарри Кюэлл, 5

0:2 - Саша Огненовски, 35

0:3 - Дэвид Карней, 65

0:4 - Вретт Эмертон, 74

0:5 - Карл Валери, 82

0:6 - Робби Крус, 83

Ўзбекистон: Тимур Жўраев, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко(Азиз Ибрагимов 71), Жасур Ҳасанов(Марат Бикмаев 55), Сервер Джепаров, Азиз Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Максим Шацких( Санжар Турсунов 60), Улугбек Бакаев

Австралия терма жамоасига қарши сўнги учрашувни 2019 йил Осиё кубогида ўтказган эдик. Терма жамоамиз нимчорак финал босқичидаёқ Австралия билан куч синашади. Асосий вақт ва экстра таймларда ҳисоб очилмаганидан сўнг, жамоалар пенальтилар сериясига ўтишади. Тўхтахўжаев ва Бикмаевнинг зарбаларини ишғол этган Мэтью Раян "Соккеруз"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Биз учун эса ушбу мусобақа нимчорак финал босқичида якунланганди.

Осиё кубоги-2019 Нимчорак финал

21.01.2019

Стадион: "Шайҳ Ҳалифа" (Ал-Айн), 6809 мухлис

Ҳакам: Ал-Жассим Абдулраҳмон (Қатар)

Австралия 0:0 Ўзбекистон (пенальтилар серияси 4:2)

Пенальтилар серияси:

1:0 - Марк Миллиган

1:1 - Отабек Шукуров

1:1 - Азиз Бехич (дарвозабон)

1:1 - Ислом Тўхтахўжаев (дарвозабон)

2:1 - Крусс Робби 

2:2 - Икром Алибоев

3:2 - Янноу Апостолус

3:2 - Марат Бикмаев(дарвозабон)

4:2 - Леки Мэтю

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев(Фарруҳ Сайфиев 105), Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Отабек ШУКУРОВ, Жавоҳир Сиддиқов(АЛИБОЕВ Икром 73), Достонбек Ҳамдамов(Турғунбоев Азиз 107), Элдор Шомуродов( Бикмаев Марат 104)

Захира: Ўткир Юсупов, Фозил Мусаев, Достон Турсунов, Егор Кримец, Одил Ҳамробеков, Сардор Рашидов, Акмал Шораҳмедов, Қувватов Санжар.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика