RU

Последние новости

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Андижонда, эртага Берлин академиясига қарши ўйин Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Андижонда, эртага Берлин академиясига қарши ўйин

Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германиянинг Берлин футбол академияси тарбияланувчиларига қарши водийда икки ўртоқлик ўйини ўтказади.

21 май куни ёшларимиз Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида ўзаро тўқнашувнинг биринчисида майдонга тушадилар. Орадан икки кун ўтиб — 23 май куни эса Намангандани марказий стадионда томонлар такроран куч синашади.

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Андижон шаҳрига етиб келди ва «Vella Elegant» меҳмонхонасига жойлашди.

Бугун эрталаб Германия ёшлар терма жамоаси ҳаво йўллари орқали Тошкентга етиб келади ва енгил мошиналарда Андижон шаҳри томон йўлга чиқади. Тушликдан сўнг немислар ҳам «Vella Elegant» меҳмонхонасига ташриф буюриши кутилмоқда.

20 май куни соат 16:00да «Vella Elegant» меҳмонхонасининг анжуманлар залида ҳар иккала терма жамоанинг бош мураббийи ва футболчиси иштирокида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилади.



Отабек Ғуломхўжаев халқаро ўртоқлик ўйини учун 22 нафар футболчини жалб қилди:

ДАРВОЗАБОНЛАР:


1. Абдувоҳид Неъматов
12. Амал Шавкетов

ҲИМОЯЧИЛАР:

2. Саидазамат Мирсаидов
3. Достон Турсунов
5. Алибек Давронов
6. Иброҳимҳалил Йўлдошев
13. Элдор Бегимов
14. Суннат Ҳамиджонов
22. Диёр Раҳимқулов

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:


8. Иброҳим Ибрагимов
10. Жасур Жалолиддинов
11. Беҳзод Шамсиев
15. Диёр Рамазонов
18. Диёр Холматов
21. Улуғбек Акназаров
23. Мироншоҳ Сатторов

ҲУЖУМЧИЛАР

7. Ҳожимат Эркинов
9. Фарҳод Соҳибжонов
17. Руслан Розиев
19. Улуғбек Ҳошимов
20. Музаффар Олимжонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика