RU

Последние новости

20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  0 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  5 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  6 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  15 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1

Ўзбекистон U-16 чемпионати. “Одил жуниор” асосий таркибининг 5 нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмайди Новости

Ўзбекистон U-16 чемпионати. “Одил жуниор” асосий таркибининг 5 нафар футболчиси жамоага ёрдам бера олмайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат U-16 чемпионати учрашувларини 11-21 ноябрь кунлари оралиғида ўтказишни режалаштирганди.

Бироқ кейинроқ CAFA U-15 (2006) терма жамоалари ўртасида 17-24 ноябрь кунлари Душанбеда мусобақа ташкил этишга қарор қилди. Унда Сервер Жепаров бошқарувидаги ўсмирларимиз иштирок этади. 

CAFA мусобақаси режаси сабаб, ЎзПФЛ барча жамоалар қайдномаларига қайта мурожаат қилди. Унга кўра, деярли барча жамоалар асосини 2005 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Фақатгина “Одил жуниор” мусобақада 1 ёш кичик тоифа — 2006 йилда туғилган футболчилар билан ўйнашни режалаштирган. Аммо эндиликда жамоанинг 5 асосий футболчиси терма йиғинига жалб этилганидан келиб чиқиб, улар фақатгина “Металлург” жамоасига қарши илк учрашувдагина иштирок этиш имкониятига эга. Боиси, Сервер Жепаров жамоаси 10 ноябрь куни йиғинга киришади. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ “Металлург” — “Одил жуниор” учрашувини 9 ноябрь санасига кўчирди. Беллашув 15:00 да “Чиғатой” спорт базасида старт олади. Қолган жамоалар режасига қайта ўзгартириш киритилмаслиги учун ЎзПФЛ бошқа учрашувлар вақти ва санасини ўзгаришсиз қолдирди. Режага кўра, терма йиғини ҳамда ЎзПФЛ мусобақаси бир-бирига ҳалал бермайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика