Ўзбекистон терма жамоаси мексикаликлар билан қандай либосда ўйнаши маълум бўлди
11 сен 2023 22:45
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси мексикаликлар билан қандай либосда ўйнаши маълум бўлди
13 сентябрь тонгида Ўзбекистон терма жамоаси Мексика билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик футболчилар ушбу баҳсда тўлиқ кўк рангли формаларда ҳаракат қилишади. Дарвозабон қора либосда иштирок этади.
Мазкур учрашувни америкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Виктор Ривас, унга қанотларда Луис Уранга ва Жереми Кезо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Кайл Жонсонга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 13-сентябрь куни соат 05:00да старт олади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии