RU

Последние новости

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  35 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Суперлига, Корея ва араб жамоалари қизиқмоқда Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Суперлига, Корея ва араб жамоалари қизиқмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қатарнинг "Ас Сайлия" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовга бир қатор жамоалар харидор.

Охирги йилларда фаолиятини Қатарда давом эттираётган ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовни "Ас Сайлия" билан амалдаги битими 30 июнь куни тамом бўлади. Томонлар агарда янги келишувга эришишса, унда Абдухолиқов фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин. Акс ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Жанубий Корея ёки араб давлатларидан бирида давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, Абдухолиқовга Суперлига клубларидан ҳам жиддий қизиқиш ва таклифлар мавжуд.

Бу борада биз Темурхўжа Абдухолиқов билан боғланганимизда, футболчи ушбу хабарни тасдиқлади. Абдухолиқовнинг таъкидлашича, кўп нарса Рамазон ойидан кейин маълум бўлади. Айни пайтда Қатарда чемпионат тугаган ва жамоалар танаффусга йўл олишган. Абдухолиқов унга бир қатор вариантлар мавжудлиги, хусусан Жанубий Корея ва араб жамоаларидан жиддий чақирувлар бўлаётганини тасдиқлади. Шунингдек, Суперлигадан ҳам чорлов бўлаётганини инкор этмади.

Эслатиб ўтамиз, қишда Темурхўжа Абдухолиқовга "Пахтакор"дан таклиф бўлган, аммо ҳужумчининг "Ас Сайлия" билан ўртадаги битими борлиги сабабли ушбу трансфер амалга ошмай қолганди.

Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика