RU

Последние новости

22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  3 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  2 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  1 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  16 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  2 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  3 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  4

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди Новости

Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги сўнгги учрашувни оқ либосларда ўтказади.
18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи сўнгги – 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Тошкент вақти билан 17:00да бошланадиган учрашувда терма жамоалар қайси рангдаги либосларда тўп суриши 17 июнь, душанба куни бўлиб ўтган терма жамоа менежерлари митингидан сўнг маълум бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган учрашувда анъанавий оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. Қатар миллий терма жамоаси эса ўзининг тўқ қизил рангли либосларида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь кунига ўйинолди бошқа тадбирлар ҳам белгиланган. Жумладан, 16:30да Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи Фаҳад ас-Соний иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилади. Шундан сўнг, 17:00да Қатар миллий терма жамоаси аъзолари «Бунёдкор» стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказишади. 17:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб берса, 18:00да ўзбекистонлик футболчилар расмий машғулотларни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўйинга тайёргарликни 13 июнь куни бошлаган эди. Миржалол Қосимов ушбу ўйин учун жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб қилган. Айни вақтда, якшанба куни Тошкентга етиб келган Қатар терма жамоаси таркибида ҳам 23 нафар футболчи бор, бироқ Фаҳад ас-Соний таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар ҳам бор.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика