RU

Последние новости

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Новости

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Шу йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа май ойининг илк ҳафтасида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади. Дубай шаҳрида бўладиган ушбу йиғин доирасида ўзбекистонлик ўсмирлар Бирлашган Араб Амирликлари ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Ўртоқлик учаршувларининг дастлабкиси 5 май куни бўлиб ўтса, иккинчи ўйин 7 май санасига режалаштирилган. Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан 18:05да старт олади.

Таъкидлаш керакки, Темур Олимхўжаев бошчилигидаги ушбу терма жамоа қитъа чемпионатига тайёрларлик доирасида Тошкентда икки бор йиғин ўтказиб улгурди. Дастлаб жамоа “Sport for tomorrow” турнирида иштирок этиб, Япония, Эрон ҳамда Туркманистон терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказган бўлса, иккинчи йиғин давомида Польша ўсмирларига қарши икки назорат ўйинида майдонга тушди.

Маълумот учун, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади.

Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика