RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

ЎФА: Ўзбекистон МТЖнинг таркиби Суперлиганинг 10-туридан кейин эълон қилинади Новости

ЎФА: Ўзбекистон МТЖнинг таркиби Суперлиганинг 10-туридан кейин эълон қилинади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида 3та ўртоқлик ўйини ўтказади.

Дастлаб, 2 июнь куни Аланья шаҳрида Туркия миллий терма жамоасига қарши, кейин эса 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.

Мазкур ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз 28 май куни Тошкентда йиғинга киришади. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар номи Суперлиганинг 10-туридан кейин 27 май душанба куни эълон қилинади. Чунки шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтадиган тур учрашувларида миллий терма жамоага номзод бўлган футболчилар жароҳат олиб қолиши ва бошқа кутилмаган ҳолатлар рўй бериши мумкин. Шу сабабли Эктор Купер тўлиқ рўйхатни эълон қилиш учун Суперлиганинг 10-тури якунига етишини кутишга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май куни Тошкентда бошланадиган йиғин давомида "Сity Palace" меҳмонхонасида жойлашиб, "Жар" стадионида машғулот олиб боради. 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олади. У ерда 2 июнь куни Аланья шаҳридаги "Alanya Stadium" ўйингоҳида Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади.

7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги "Миллий" стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. 12 июнь куни эса йиғин якунига етади ва терма жамоага жалб қилинган футболчилар ўз клубларига қўйиб юборилади.


Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика