Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриев: "Ҳожимат Эркиновнинг жароҳати хавотирли"
08 июн 2021 09:17
Новости
Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриев: "Ҳожимат Эркиновнинг жароҳати хавотирли"
Кеча бўлиб ўтган ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Сингапур терма жамоаси (5:0)га қарши ўйиндан сўнг терма жамоамиз шифокори Аброр Пирриев жароҳат олган футболчиларимиз ҳақида маълумот берди.
"Тунги тиббий сарҳисоб:
Рақиб шиддатли қаршилик кўрсата олмаган бўлса-да, иқлимнинг иссиқ, нам ва чанглиги боис футболчилар қийналишди. Майдонга сепилган сув иссиқда бирпасда қуриб, чимда тўп юриши қийинлашди, устига устак жароҳатларни кўпайтирди. Айнан майдон ўтининг қуруқлиги; тўп юрмай, оёқ сирпанмай тақалиб қолавериши Эркинов Ҳожиматнинг бироз хавотирли жароҳатига сабаб бўлди.
Майдондан чиқиб кетган бўлса-да Ҳусниддин Алиқулов жароҳати жиддий эмас. Ҳожимат Эркинов масаласида эса эртага қўшимча текширувлар ўтказилгач барчасига ойдинлик киритилади", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии