RU

Последние новости

01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  4 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршлигининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин бошланиб кетди.

"Локомотив" жамоасининг 6-дақиқа ташкил этган ҳужумини Марат Бикмаев аниқ зарбаси билан самарали якунлади - 1:0.

Жалолиддин Машарипов жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида "Локомотив"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми наф келтирди. Олег Зотеевнинг ошириб берган тўпини Диёр Туропов боши билан дарвозани нишонга олди ва ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Танаффусга қадар бир дақиқа қолганида Жалолиддин Машариповдан ажойиб гол! Машарипов рақиб ҳимоясидаги уч футболчини жуда чиройли тарзда алдаб ўтди ва дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйиб, таблодаги ҳисобни - 4:0га келтирди.

- Биринчи тайм тугади. Ҳозирча мезбонлар меҳмонларни аяб ўтиришаётгани йўқ.

- Иккинчи бўлим бошланди.

Диёр Туропов ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 5:0.

Учрашув тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. "Қизилқум" "Локомотив"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Шу тариқа "Локомотив" жамоаси нимчорак финал учрашувининг дастлабки баҳсида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Жавоб беллашуви 30 май куни Навоийда бўлиб ўтади.


23 май (сешанба)
18:30- «Локомотив» – «Қизилқум» 5:0

Тошкент “Локомотив” стадиони.
Ҳакамлар
:  Бахтиёр Намозов, Руслан Серазитдинов, Ринат Нугманов, Жасур Мухтаров.

Голлар: Марат Бикмаев (6), Жалолиддин Машарипов (18, 44), Диёр Туропов (38, 74)
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе (42. Муҳаммад Коне, 64), 10. Марат Бикмаев (22.Мурод Бобожонов, 62), 11. Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 70), 15. Сардор Мирзаев, 18. Тимур Кападзе, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 17. Салим Мустафоев, 22. Муродбек Бобожонов, 29. Қувондиқ Рўзиев, 42. Муҳаммад Коне, 78. Азизбек Амонов, 80. Фарруҳ Ибрагимов

“Қизилқум”
: 22. Артем Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров, 10. Воҳид Шодиев (15.Азамат Алланиязов, 71), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 25. Азизбек Усмонов (23. Шерали Жўраев, 46), 27. Илҳом Юнусов, 85. Андрей Деркач (2.Виктор Григорьев, 46).

Захирадагилар: 16. Умиджон Хонимқулов, 2. Виктор Григорьев, 7. Бехзод Мирзамуродов, 15. Азамат Алланиязов, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 77. Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантириш: Шерали Жўраев (90)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика