Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор"нинг финалга қадар босиб ўтган йўли
15 окт 2015 12:11
Новости
Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор"нинг финалга қадар босиб ўтган йўли
Дастлаб финалда номинал мезбон бўлган “Бунёдкор”нинг йўлини тақдим этамиз. Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларини 1/8 финалдан бошлади.
Бу босқичда “қалдирғочлар” биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг “Обод” клубига қарши ўйнаган. “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган илк баҳсда Самир Бекрич томонидан урилган гол мезбонларга ғалаба келтирган – 1:0.
Жавоб баҳсида ҳам Самир Бекрич ҳисобни очганди, орадан 2 дақиқа ўтгач “Обод” вакили Камолиддин Тожибоев ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Қизиғи Тожибоев “Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси ҳисобланади.
“Бунёдкор” – “Обод” 1:0
Гол: Самир Бекрич 3
“Бунёдкор”: Павел Бугало, Анвар Ғофуров, Иван Милошевич, Обид Жўрабоев, Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги, Минори Сато, Самир Бекрич (Мирзоҳид Ғофуров, 53), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Анвар Бердиев (Темур Аюпов, 46)
“Обод” – “Бунёдкор” 1:1
Голлар: Камолиддин Тожибоев 86 – Самир Бекрич 84
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Артём Филипосян, Обид Жўрабоев, Отабек Шукуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Хуршид Ғиёсов, Самир Бекрич, Мирзоҳид Ғофуров (Достон Ҳамдамов, 46), Сардор Собирхўжаев (Жавлон Иброҳимов, 75), Анвар Бердиев (Воҳид Шодиев, 60).
Чорак финалда Сергей Лушан шогирдлари Жиззахнинг “Сўғдиёна” тўсиғидан ўтишди. Финал ўйини бўлиб ўтадиган стадионда ўтган дастлабки баҳсда “қалдирғочлар”га Достон Ҳамдамовнинг иккита голи ғалаба келтирганди. Майдон эгалари ҳужумчиси Жасур Ҳакимовнинг голи фақат ҳисобни қисқартиришга хизмат қилган – 1:2.
Тошкентдаги “Жар” стадионида кечган жавоб ўйинида ҳам Достон Ҳамдамов гол уришга муваффақ бўлган. Воҳид Шодиевнинг тўпи эса якуний натижани ўрнатганди -2:0. Эътиборлиси биринчи ўйинда “Сўғдиёна” сафида ўйнаган Анвар Ражабов иккинчи учрашувни “Бунёдкор” сафида ўтказган.
“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 1:2
Голлар: Жасур Ҳакимов 39 – Достон Ҳамдамов 2, Достон Ҳамдамов 48.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Акмал Шораҳмедов, Отабек Шукуров (Нуриддин Ҳасанов, 85), Жавлон Иброҳимов, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов (Сардор Азимов, 72)
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:0
Голлар: Достон Ҳамдамов 73, Воҳид Шодиев 81
“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Шакер Зуаги (Дилшод Жўраев, 64), Минори Сато, Жавлон Иброҳимов, Достон Ҳамдамов, Анвар Ражабов (Воҳид Шодиев, 55), Элдор Шомуродов (Виктор Карпенко, 77)
Ниҳоят ярим финалда “қалдирғочлар” “Пахтакор” билан тўқнаш келишди. Кўп нарса дастлабки ўйинда ҳал бўлди. Достон Ҳамдамовнинг тезкор голига “шерлар” Ораховацнинг голи билан жавоб беришди. Биринчи бўлимда Забиҳилло Ўринбоев яна “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиққанди. Кахи Махарадзе ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган. Захирадан майдонга тушган Акром Комиловнинг голи “Бунёдкор”га рақиб майдонидан ғалаба билан қайтишини таъминлаганди – 3:2.
Жавоб учрашув тақдирини Элдор Шомуродов томонидан урилган гол ҳал қилганди. 25-дақиқада урилган голдан сўнг “Пахтакор” финалга чиқиши учун 3та гол уриши керак эди. “Бунёдкор” бунга йўл қўймади ва ўз тарихида 8-бор финалга йўл олди.
“Пахтакор” – “Бунёдкор” 2:3
Голлар: Аднан Ораховац 24, Кахи Махарадзе 68 – Достон Ҳамдамов 3, Забиҳилло Ўринбоев 35, Акром Комилов 75.
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Хайрулла Каримов, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов (Акром Комилов, 72), Шакер Зуаги, Минори Сато, Дилшод Жўраев, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Анвар Ражабов, 73), Элдор Шомуродов (Воҳид Шодиев, 85)
“Бунёдкор” – “Пахтакор” 1:0
Гол: Элдор Шомуродов 25
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Хайрулла Каримов, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов, Акром Комилов, Шакер Зуаги, Минори Сато, Дилшод Жўраев, Достон Ҳамдамов (Самир Бекрич, 83), Забиҳилло Ўринбоев (Воҳид Шодиев, 79), Элдор Шомуродов (Виктор Карпенко, 71)
Бироздан сўнг Қаршининг “Насаф” клуби босиб ўтган йўлни тақдим этамиз. Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ва “Насаф” ўртасидаги финал учрашуви 17 октябрь куни Жиззах шаҳридаги янги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.
Нарзулла Сайдуллаев
Комментарии