Ўзбекистон Кубоги. Бугун Наманганда иккинчи финалчи аниқланади
14 окт 2022 07:10
Новости
Ўзбекистон Кубоги. Бугун Наманганда иккинчи финалчи аниқланади
Бугун Ўзбекистон Кубогининг иккинчи ярим финал учрашуви ўтказилади.
Унда "Навбаҳор" жамоаси финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Баҳс соат 19:00да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/2 финал
14 октябрь, жума
"Навбаҳор" – "Сўғдиёна"
Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
АVAR ҳаками: Анвар Маражабов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг биринчи жуфтлигида кеча "Насаф" АГМКни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Бугун ғалаба қозонадиган жамоа 30 октябрь куни Бухородаги финалда айнан "Насаф" билан баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии