RU

Последние новости

02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  6 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  5 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  8 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  0 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  8 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  6 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  40 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  17 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  11 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  17 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  13

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф”. Превью Новости

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувини 21 сентябрь, чоршанба куни Бухорода “Бухоро” жамоаси билан ўтказади. Учрашув “Бухоро” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан
 
“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.
 
Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
 
“Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни яна Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда “Насаф” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу учрашувдаги голларга Фозил Мусаев ва Игорь Голбанлар муаллифлик қилишди (видео).
 
Шу ерда бу йилги чемпионат учрашувларида ҳам жамоамиз ҳар иккала учрашувда “Бухоро” жамоасидан устун келганлигини айтиб ўтиш жоиз. “Насаф” жамоаси дастлаб Бухорода бўлиб ўтган учрашувда 2:0, Қаршида бўлиб ўтган иккинчи даврадаги учрашувда “Бухоро”ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган.
 
 
Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки
 
“Бухоро” жамоаси ўз тарихида бунгача 2001, 2004 ва 2012 йиллар уч марта ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз ўз тарихида тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.
 
“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олган.
 
Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.
“Насаф” чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.
 
Учрашув ҳакамлари
 
Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал жавоб учрашувини Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.
 
 
Ўзбекистон кубоги, ½ финали жавоб учрашуви

“Бухоро” (Бухоро) - ”Насаф” (Қарши)
21.09.2016. “Бухоро” СМ. Соат 18:00да
 
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
 
Равшан Эрматов бу йилги футбол мавсумида, жамоамиз иштирокидаги уч учрашувда ҳакамлик қилган. Яъни иккита чемпионат баҳсларида ва бир марта кубок баҳсида. Жамоамиз чемпионат баҳсларининг бирида дуранг (“Навбаҳор” – “Насаф” 2:2) ва бирида (“Насаф” – “Бухоро” 3:0) ғалаба қозонган. Кубок баҳсида эса “Андижон” жамоасини мағлубиятга учратган (Ўзбекистон кубоги ¼ финали дастлабки учрашуви. “Андижон” – “Насаф” 0:2). Демак, Равшан Эрматов жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувни бошқаради.
 
Ғолиб жамоанинг финалдаги рақиби ким бўлиши ҳақида
 
Ушбу жуфтлик ғолибининг бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги рақиби ким бўлиши мумкин?
 
Ўзингизга маълум, ҳозирча ярим финал иккинчи жуфтлиги маълум эмас. Фақат Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учинчи ярим финалчи бўлганлиги маълум. “Темир йўлчилар”га  ярим финалда ким рақиб бўлиши, 21 сентябр куни бўлиб ўтадиган “Металлург” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги чорак финали жавоб учрашувидан  кейин маълум бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги Тошкентда бўлиб ўтган чорак финали дастлабки учрашувида “Бунёдкор” 3:1 ҳисобида “Металлург”ни мағлубиятга учратган эди. Катта эҳтимол билан ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари бўлиши мумкин.
 
Демак, ярим финалдаги “Насаф” – “Бухоро” жуфтлиги ғолиби, “Металлург” – “Бунёдкор” / “Локомотив” жуфтлиги ғолиби билан финалда асосий соврин учун баҳс олиб боради.
 
Бу йилги Ўзбекистон Кубогининг дастлабки финалчиси, 21 сентябрь куни бўладиган “Бухоро” – “Насаф” учрашувидан сўнг маълум бўлади.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика