RU

Последние новости

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  22 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди Новости

Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари Ассоциацияси Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилинди

2016 йилнинг 30 ноябрь куни “Бунёдкор” стадионидаги анжуманлар залида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси (Uzbekistan Cyber Football Games Association – UCFGA)нинг келажакдаги дастурлари ва режалари хамда PCFL (Professional Cyber Football League) Олий ва Биринчи лигалари очилишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг асосий мавзуси Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциациясининг Ўзбекистон Футбол Федерацияси аъзолилига қабул қилингани бўлди.

Шунингдек, анжуман давомида журналистлар томонидан Олий ва Биринчи лига очилишига алокадор барча саволларга Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси раҳбарлари жавоб берди ҳамда UCFGA’нинг регламенти, қонун-қоидалари, иштирокчилар рўйхати келишиб олинди.

UCFGA президенти Азизбек Паттоҳовнинг айтишича, 2017 йил МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари ўртасида алоҳида-алоҳида турнирларни Тошкентда ташкил қилиш режаси кўзда тутилган. Бу эса Ўзбекистон кибер футболини дунёга танитиш учун хизмат қилади.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистон кибер футбол ўйинлари ассоциацияси киберфутбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига асос солингани ҳақида маълум қилинди. Унга “Қўқон-1912” аъзоси Дилшод Матёқубов бош мураббий этиб тайинланди. “Насаф” вакили Хислат Умаров эса терма жамоа сардори бўлди. Миллий терма жамоанинг қолган аъзолари Олий Лигада ўзини кўрсатган ўйинчилар орасидан саралаб олинади.

Турли телеканал журналистларидан ташқари матбуот анжуманида Ўзбекистон Футбол Федерацияси хамда “Бунёдкор” клуби вакилари иштирок этди. Ассоциация томонидан уларга ҳамкорлик ва қуллаб-қувватлаб келаётганлари учун миннатдорчилик сифатида махсус эсталик совғалари топширилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика