RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ўзбекистон футзал терма жамоасида икки испаниялик мураббий иш бошлади Новости

Ўзбекистон футзал терма жамоасида икки испаниялик мураббий иш бошлади

Ўзбекистон терма жамоаси Литвадаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлни давом эттирмоқда ва Тошкентда йиғин ўтказади.

Ушбу йиғинга 20 нафар футзалчи жалб этилган.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Яқинлашиб келаётган мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи футзал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этиб келмоқда.

Хусусан, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўтган ҳафта Жанубий Американинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Венесуэла билан куч синашди. «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтган ушбу учрашувларда дастлаб дуранг натижа, кейинги баҳсда эса вакилларимиз ғалаба қозонди.

Жаҳон чемпионати учун тузилган тайёргарлик режасига асосан футзалчиларимиз 3-18 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғин учун 20 нафар футзалчини жалб этган.

Шунингдек, терма жамоамиз жисмоний тайёргарлиги ошириш ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш мақсадида испаниялик Карлос Корона Суарес ҳамда Аркаитз Сисниега Гомес мураббийлар штабида иш бошлайди.


Йиғинга чақирув олган футзалчилар рўйхати:

1.  Элмуродов Аббос —  Дарвозабон — «Хуасин Ж.»

2.  Элибоев Равшан — Дарвозабон — «Пахтакор»

3.  Умаров Рустам — Дарвозабон — АГМК

4.  Эркинов Хушнур — Ҳимоячи — «Металлург»

5.  Адилов Машраб — Ҳимоячи — «Пахтакор»

6.  Рахматов Анасхон — Ҳимоячи — АГМК

7.  Хамроев Илҳом — Ҳимоячи — АГМК

8.  Рахматов Дилшод — Ҳимоячи — «Хуасин Ж.»

9.  Садиев Шахзоджон — Ҳимоячи — «Хуасин Ж.»

10.  Ибрагимов Исохон — Ҳимоячи — АГМК

11.  Ропиев Ихтиёр — Ҳужумчи — АГМК

12.  Нишонов Хусниддин — Ҳужумчи — АГМК

13.  Чориев Даврон — Ҳужумчи — АГМК

14.  Жўраев Суннатилла — Ҳужумчи — «Пахтакор»

15.  Тўлқинов Элбек — Ҳужумчи — «Максам Чирчик»

16.  Усмонов Акбар — Ҳужумчи — «Пахтакор»

17.  Ахаджонов Музаффар — Ҳужумчи — АГМК

18.  Солихов Хайрулла — Ҳужумчи — «Локомотив»

19.  Шавкатов Дилмурод — Ҳужумчи — «Пахтакор»

20.  Ибрагимов Давлат — Ҳужумчи — «Хуасин Ж.»


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика