RU

Последние новости

07:00Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб камбек қилди, "Машъал" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса сафарда ютқазди  1 02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  4 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  123 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  4 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  25 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  14 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  54 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали билан ҳамкорликда “Футбол шоу” лойиҳасини йўлга қўйди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Зўр ТВ” телеканали ҳамда “Тасвир” газетаси билан биргаликда юртмизда футболни оммавийлаштириш, футболчи бўлишни орзу қилган, аммо ушбу орзусига етиша олмаган ёшларни ниятларига етишлари йўлида имконият яратиш мақсадида янги лойиҳани йўлга қўйди.

Мамлакатимиздаги 17 ёшдан 20 ёшгача бўлган, футболчи бўлишни орзу қилган ёшлар ушбу лойиҳада иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун “Тасвир” газетасини сотиб олиб, газетада чоп этилган купонни тўлдиришлари ҳамда ўша ерда кўрсатиб ўтилган манзилга почта ёки “Телеграмм” тармоғи орқали юборишлари лозим бўлади. Лойиҳа иштирокчилари сони чекланмаган.

Купон юборган иштирокчилар ҳудудларга бўлинган ҳолда вилоятлар миқёсида, танлов асосида саралаб олинади. Танловда ҳакамлар томонидан иштирокчилар турли футбол машқлари ҳамда синовлари орқали синовдан ўтказилади. Ҳар бир вилоятдан 18 нафар футболчи бўлиш истагидаги ёшлар кейинги босқичга йўлланма олиш имконига эга.

Ҳар бир худуддан саралаб олинган футболчилар сўнгги босқичда Тошкент шаҳрида қайтадан синовдан ўтказилади ҳамда улар орасидан энг кучли 23 футболчи танлаб олинади. Ушбу ғолиб футболчилар Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган “Футбол шоу” дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашувни терма жамоаларимиз мураббийлари кузатиб боришади ва иқтидор эгаларини танлаб олишади.

“Футбол шоу” лойиҳасида иштирок этиб, ўз имкониятингизни синаб кўринг!

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика