Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида Япониядан ўтиб кетади
07 сен 2016 18:02
Новости
Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида Япониядан ўтиб кетади
Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда рейтингда 55-поғонани эгаллаб турибди. Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлуб этилгач терма жамоамизнинг очколари сони 560дан 621га кўпаяди. Жуда катта эҳтимол билан Ўзбекистон янги рейтингда кучли 50таликка киради. Таққослаш учун, айни пайтда 621 очкога эга бўлган Венесуэла 46-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йил ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринда қайд этилганди. Бу мамлакатимиз жамоасининг тарихидаги энг юқори натижаси бўлиб турибди.
Терма жамоамиз Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолади. Айни пайтда Эрон, Жанубий Корея ва Япония биздан олдинда боришмоқда.
Янги рейтингда эса Япония биздан пастга тушади, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олади.
Янги ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг энг кучли 20та жамоаси қуйидаги кетма-кетликда жойлашади.
Эрон 712
Австралия 643
Жанубий Корея 634
Ўзбекистон 621
Саудия Арабистони 589
Япония 574
БАА 504
Хитой 445
Қатар 388
Иордания 387
Туркманистон 352
Қирғизистон 324
Уммон 316
Сурия 315
КХДР 302
Фаластин 302
Филиппин 296
Ироқ 289
Баҳрайн 284
Таиланд 246
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии