RU

Последние новости

10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  1 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  2 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  1 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8

Ўзбек футболчилари кўп маош оладими? (еврофутбол билан солиштирамиз) Новости

Ўзбек футболчилари кўп маош оладими? (еврофутбол билан солиштирамиз)

Футбол — жамиятимизда энг кўп муҳокама қилинадиган соҳалардан бири.

Аксар кишилар унга танқидий кўз билан қараши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Баъзан футболчиларга ўз даражасига нисбатан юқори маош тўланиши ҳақида гапириб, нолишганини ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, аслида ҳам шундайми?

Ушбу саволга жавоб топиш учун Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепадиган бир неча нафар футболчи билан суҳбатлашиб кўрдик.  Қуйида "Пахтакор" жамоасининг номи ошкор қилинишини истамаган вакилининг маоши (мукофот пуллари ҳисобга олинмаган) ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Демак, унинг йиллик маоши - 152 400 000 (бир юз эллик миллион тўрт юз минг) сўм. Ойлик маоши эса - 12 700 000 (ўн икки миллион етти юз минг) сўм. Яъни у кунига 417 534 (тўрт юз ўн етти минг беш юз ўттиз тўрт) сўм ишлаб топади. Бу соатига 17 397 (ўн етти минг уч юз тўқсон етти) сўмга тўғри келади.

Энди эса дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири Виржиль ван Дейкнинг даромади ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Нидерландиялик футболчининг йиллик маоши 178 739 513 964 (бир юз етмиз саккиз миллиард...) сўмни ташкил қилади. У ойига 14 894 959 497 (ўн тўрт миллиард...), кунига 496 498 649 (тўрт юз тўқсон олти миллион...) даромад қилади. Энг қизиғи, "Ливерпуль" футболчисининг даромади соатига 20 687 352 (йигирма миллион...) сўмни ташкил қилади.

Энди иккаласини солиштирамиз. Виржиль ван Дейк бир суткада камида 7-8 соат ухлайди. Ва 1 кунлик уйқуси давомида "Пахтакор" футболчисининг йиллик маошидан кўпроқ пул топади...

Қадрли мухлис, сизнинг бу борадаги фикрларингиз қандай?

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: -61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика