RU

Последние новости

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси" Новости

Ой лауреати. Санжар Қувватов - сентябрь ойининг "Энг яхши футболчиси"

Маълумки, Championat.asia ички чемпионат ҳамда Кубок баҳсларидан келиб чиқиб ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб боради.

Сентябрь якунларига кўра, "Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов ойнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилди. Бунга сабаб касбилик дарвозабон ўтган ой жамоаси таркибида барча расмий ўйинларда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Албатта, "Насаф" сафида Драган Черан, Баҳром Абдураҳимов сингари футболчилар ҳам ўзларини кўрсата олишди. 

Аммо сайт ижодкорлари якунда Санжар Қувватов вариантида тўхталишни лозим топдик. Гарчи биринчи даврадан кейин Элдор Суюнов клубни тарк этган бўлса-да, Қувватов "Насаф"да яккаланиб қолмади. У ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда. "Насаф" ўтган ойда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Локомотив", "Обод" ва "Қизилқум" клубларини гол ўтказмасдан мағлубиятга учратди ва бунда дарвозабоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Шу боис Санжар Қувватовни ой лаурети деб топишга қарор қилдик. Биз ушбу эътироф билан қаршилик мухлислар ҳамда жамоа дарвозабони Санжар Қувватовни табриклаймиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика