Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?
16 авг 2022 23:53
Новости
Ўтган йили "Хўжанд" таркибида "Насаф"га қарши ўйнаган ўзбек футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан қандай фикрда?
Бўлажак ўйин ҳақида
- Авваламбор барча Ўзбекистон футбол мухлисларига салом йўллаб қоламан. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик, улар Ўзбекистон Суперлигасида ўз ўрнини топиб улгурган жамоа саналади. Қолаверса, жиззахликлар таркибида етакчи ўйинчилар бисёр. Ўйлайманки, эртанги ўйинда рақибга етарлича қаршилик кўрсата оламиз.
- Ўтган йили "Хўжанд" таркибида ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши баҳсда иштирок этгансиз. "Сўғдиёна"ни ўтган йилги "Насаф"га қараганда кучлироқ деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа, ўтган йили ОФК кубоги доирасида "Насаф"га қарши ўйнаганман. Лекин иккала жамоа бир-бирига ўхшамаган ўйин намойиш этади. Ҳар икки клуб ҳам кучли таркибга эга, фақатгина тактик жиҳатдан фарқ қилади.
- Мендаги маълумотларга кўра, "Хўжанд" таркибида бугунги кунда 5 нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. Улар орасида Динмуҳаммад Очилов билан қариндошлигингиз борми?
- Таъкидлаганингиздек, клуб сафида 5 нафар ўзбек футболчиси тўп тепади. Динмуҳаммад Очилов менинг укам бўлади", деди ўзбекистонлик ҳимоячи.
Комментарии