Ўтган ойнинг спортга оид 15 та энг яхши сурати
17 апр 2016 13:00
Новости
Ўтган ойнинг спортга оид 15 та энг яхши сурати
2 март, Сан-Паулу, Либертадорес Кубоги. "Коринтианс" учун қайғураётган мухлислар...
3 март, Лондон, Муҳаммад Алига бағишланган "Мен энг буюкман" дем номланган кўргазма. Афсонавий боксчининг 1963 йилда Генри Куперга қарши жангда йиртилиб кетган қўлқопи. Суратда эса кўргазма ташкилотчиларидан бири Сара Фостер.
5 март, Рио-де-Жанейро, аёллар регбиси битта суратда. Венесуэла ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин.
7 март, Фрайбург. Мезбонларнинг «Лейпциг»га қарши ўйинлари қор остидаги ўйинлари.
13 март, Глазго. Мухлислар Шотландия кубоги финалига йўл олмоқдалар.
13 март, Лондон, «Арсенал» – «Уотфорд» ўйини. Денни Уэлбек ҳозиргина гол киритиш имкониятини қўлдан чиқарди ва "канонирлар" Англия Кубогини тарк этмоқдалар...
15 март, Барселона. «Барса» футболчилари ва уларнинг машғулотига кириб олган болакай.
17 март, Манчестер, Европа Лигаси, «МЮ» – «Ливерпуль». Ушбу ўйинда ким ғолиб бўлганлигини сезиш учун Де Хеанинг юзларига қараш кифоя.
19 март, Мельбурн, «Формула-1» мавсумининг очилиши.
24 март, Кардифф, Уэльс (Адам Мэттьюз, пастда) ҳамда Шимолий Ирландия (Жейми Уорд) терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини. Ҳақиқий британча футбол!
26 март, Берлин, Германия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини олдидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
28 март, МХЛ, «Филадельфия» (Ворачек, Гудас) ҳамда «Виннипега» (Шайфли) жамоалари ўртасидаги "жанг".
29 март, Лондон. «Уэмбли» Йохан Кройффни ёдга олмоқда
sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Комментарии