RU

Последние новости

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  16

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак" Новости

Отабек Шукуров: "Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда ўтадиган Осиё Кубоги саралаш босқичи "С" гуруҳи учршувларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун терма жамоамиз йиғинига келиб қўшилган Ўзбекистон термаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бир нечта саволларимизга жавоб қайтарди.

- БАА чемпионатида "Шаржа" клуби билан 2-ўринни олдингиз. Бу билан сизни табриклаймиз. Умуман олганда, якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Катта раҳмат. Айтганингиздек, мавсумни кумуш медал билан якунладик. Мавсум бошида мураббийлар алмашинуви рўй берди. Ўшандан кейин чемпионликка ҳаракат бўлди, бироқ барибир "Ал Айн"га ета олмадик. Президент Кубогида ҳам финалга чиқдик, аммо президент вафот этгани туфайли у қолдирилди. Клубимизнинг асосий мақсади – Президент Кубогини қўлга киритиш.

- Индивидуал натижаларингиздан қониқдингизми?

- Футболчи сифатида ҳеч қачон ўзимдан қониқмасам керак. Чунки кўп нарсани ўйлайсиз, лекин озгинасига етишасиз. Алҳамдулиллоҳ, Аллоҳ энг яхшисига лойиқ кўради.  

- Ўтган мавсум якунида ёзган постингиздан сўнг кўпчилик, ҳатто сайтимиз ҳам сизни "Шаржа" билан хайрлашди, деб ёзганди. Лекин мана бир мавсум ўйнадингиз. Ушбу мавсум "Шаржа"даги сўнгги мавсумингизми?

- Профессионал футболчи сифатида ҳали бир йиллик шартномам бор. Ҳозир бу ҳақда гапиришим сал нотўғри бўлади. ИншаАллоҳ, кучлироқ чемпионатда ўйнашни ният қилганман. Буни олдиндан ният қилиб келганман. Аммо ҳали 1 йиллик келишув борлиги учун ҳозир аниқ бир нарса деёлмайман.

- Узоқ муддатли мавсумдан сўнг терма жамоа сафига келиб қўшилдингиз. Олдинда кутиб турган рақиблар, Намандаги ўйинлар хусусида нима дея оласиз?

- Термамиз йигитлари кеча йиғилишган. Бугундан биз ҳам келиб қўшилдик. Терма жамоада ўйнаш катта масъулиятни талаб қилади, ватан ва халқ шаъни туради. Футболчи сифатида бунга жиддий қарайман. Футболда олдиндан ютиб бўлмайди. Астойдил тайёргарлик кўриб, керакли натижани қўлга киритамиз. Учрашувлар ўз уйимизда – Наманганда ўтяпти. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага Ўзбекистонда U-23 Осиё Кубоги старт олади. Укаларингизга қандай тилакларингиз бор? Мусобақа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шундай катта мусобақа Ўзбекистон мезбонлиги остида ўтишидан хурсандмиз. Олимпиячиларимизга бўлган эътибор ҳам катта. "Олимпик" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ўйнаб, муносиб натижага эришди ва мана Суперлигада ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Бизнинг давримизда бундай бўлмаган. Шунақа қарор қабул қилган кўп давлатларни биламан. Бу жуда ҳам муҳим. Чунки терма жамоа бир йилда 5 марта йиғилгани қаерда-ю, бир йил давомида бир жамоа бўлиб ўйнагани қаерда.

ИншаАллоҳ, укаларимизга омад тилаймиз. Осиё Кубогини Олимпиадага йўлланма берувчи саралаш учрашувидек қабул қилиб ҳаракат қилишларини кутамиз. Уларнинг асосий вазифаси – Олимпиадага чиқиш. Жамоага бу йўлда омад тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 4 июнь куни чартер рейс орқали Наманганга учиб кетади.

Шукуров ва Ўрунов келди. МТЖнинг "Бунёдкор"даги машғулоти қандай ўтди?

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика