RU

Последние новости

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим” Новости

Отабек Нарзуллаев: “Мураббийлар билан келиша олмагач, “Бухоро” билан хайрлашдим”

Ўтган мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Отабек Нарзуллаев яқинда жамоа билан хайрлашди.

Айни дамда у “Қизилқум” машғулотларида иштирок этмоқда. Куни-кеча Нарзуллаев билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик. 

- Отабек ака, ўтган мавсум “Бухоро”нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Шунинг учун сизни жамоадан кетишингизни кўпчиликни хайрон қолдирди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси ўзим ҳам бу йил яна “Бухоро”да ўйнаш илинжида эдим. Чунки у ерда беш йилдан буён фаолият юритиб келаётгандим. Билсангиз керак, ўзим Қашқадарё вилоятининг Косон туманиданман. Бухоро эса ҳудди иккинчи уйимга айланиб қолганди. Миллатим тожик бўлгани ҳам қайсиди маънода Бухорода ишлашимга енгиллик туғдирарди. Бундай дейишимнинг боиси Бухорода тожик миллатига мансуб инсонлар кўп. Улар билан мулоқотда киришиб кетаман. Аммо тақдир экан бу йил жамоа билан хайрлашишга мажбур бўлдим. Бунга сабаб мураббийлар билан фикримиз бир жойдан чиқмаганидир. Мураббийлар мени захира ўйинчиси сифатида кўришаётганини билдирди. Ўзингизга яхши маълумки, айни дамда бухороликлар селекцияда анчагина фаоллик кўрсатмоқда. Жиддий рақобат юзага келишини таҳмин қилса бўлади. Очиғи ҳар қандай рақобатга тайёр эдим.  

- Жамоани тарк этиш бу ўзингизни қарорингиз бўлдими ёки мураббийларними?

- Мураббийлар менга захира ўйинчиси сифатида қараётганини билдирганида кайфият тушиб кетди. Агарда улар рақобат қиласан, унда ютиб чиқсанг марҳамат ўйнайсан деганида бунга рози эдим. Кейинчалик эса улар клубга керак эмаслигимни очиқ ойдин айтишди. Шунда нарсаларимни йиғиштирдимда, клуб қароргоҳини тарк этдим.  

- Ҳозирги мураббийлар билан ўтган йили ҳам бирга ишлагандингиз. Бунгача ўзаро муносабатлар қандай бўлганди? 

- Ёмон эмасди. Статистикага эътибор қаратсангиз, адашмасам 26та учрашувда ўйнадим. Клубни олий лигада қолиши учун кўпчилик қатори мен ҳам астойдил харакат қилганман. Мураббийларнинг ишончи ҳам юқори эди. Халқимизда биз гап бор-ку, ишим битди, эшагим лойдан ўтди деган. Афтидан мен билан юз берган воқеа ҳам шундай бўлди. 

- Сиз учун қадрдон бўлиб қолган жамоани тарк этиш осон бўлмагандир?

- Албатта. Бухорога анчагина ўрганиб, мослашиб қолгандим. Клуб раҳбарлари билан ҳам муносабатларимиз яхши бўлиб келган. Энди бу жамоага фақат омад тилайман. Қолаверса бухоролик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар ўйинимизда бизни тинимсиз олқишлаб турди. Умуман олганда мен билан ишлаган клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдириб қоламан. 

- “Бухоро” билан хайрлашганингиздан сўнг, сизни “Шўртан”га ўтишингиз тўғрисида хабарлар тарқалганди. Устига устак ғузорликлар бу йил асосий эътиборини қашқадарёлик футболчиларга қаратмоқда. Сизга чиндан ҳам “Шўртан” раҳбарияти таклиф билан чиқдими?

- Ҳа, бу рост. Лекин ундан олдин “Қизилқум”га вада бериб қўйгандим. Навоийликлар раҳбари Ҳамиджон ака Актамов менга аввалроқ таклиф билан чиқиб, ёрдам беришим кераклигини билдирганди. Шунинг учун “Қизилқум”га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоа билан шартнома имзоладингизми?

- Яқинда бир йиллик расмий келишувга эришдик. Энди насиб қилса мавсум-2016ни “кончилар” сафида ўтказаман. 

- Янги клубдаги илк таассуротларингиз қандай?

- Жамоа менга ёқди. Ички муҳит аъло даражада. Қолаверса асосий таркибнинг деярли 90 фоиз ўйинчиси билан аввалдан танишман. Баҳриддин Ваҳобов, Георгий Квесиешвили, Андрей Деркач, Илҳом Юнусов, Акмал Рустамов каби футболчилар билан илгари турли жамоаларда бирга ўйнаганмиз. Шу боис бўлса керак янги жамоага киришиб кетишим қийин кечмади. 

- Қизилқум”даги рақобат тўғрисида нима дейсиз?  

- Бу ерга келиб шунга амин бўлдимки, ўзига яраша рақобат мавжуд. Мураббийлар рақобатда ким ютиб, ўша майдонга тушишини таъкидламоқда. Аслида ҳам шундай бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳар бир футболчи харакат қилиб, машғулотда астойдил ишлайди. “Қизилқум”да ҳам ҳар бир чизиққа 2-3тадан ўйинчи бор. Бу эса рақобат кескин кечиши демакдир. 

- Янги клубингиз айни дамда Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2016” турнирида иштирок этмоқда. Хўш, мусобақа ҳақида фикрингиз қандай?

- Таассурот ижобий. Мавсум олдидан бундай ўйинлар керак деб ўйлайман. Гуруҳдаги биринчи ўйинимизда “Цементчи” билан дуранг қайд этдик. Кейин “Нефтчи-2”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этдик. Биласизми бундай пайтда ҳар бир жамоанинг кучи тенг бўлади. Демоқчиманки, муносиб баҳони мавсум давомида бериш мақсадга мувофиқ бўлади.    


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика