RU

Последние новости

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Отабек Ғуломхўжаев: "Осиё Кубоги мусобақаси ёш футболчиларимиз учун яхши имконият" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Осиё Кубоги мусобақаси ёш футболчиларимиз учун яхши имконият"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев Осиё Кубоги мусобақаси олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Айни пайтда миллий терма жамоамизни катта тажрибага эга мураббий бошқармоқда. Унинг қўлостида футболчиларимиз анча ўсишга эришиши аниқ. Осиё Кубоги ёш футболчиларимиз учун ўзларини кўрсатишга яхши имконият. Мазкур мусобақани кўплаб мутахассислар, скаутлар кузатиб боришади. Турнирда ўзини кўрсата олган футболчилар кейинчалик легионер сифатида кучли клубларга ўтишлари мумкин.

Мен терма жамоамиздаги футболчилар билан гаплашиб тураман. Уларнинг айтиши бўйича ҳозирда терма жамоада муҳит жуда ҳам ажойиб. Таркибга жалб қилинган ёш футболчилар Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Марат Бикмаев каби тажрибала ўйинчилар олдида тўп суриб, катта маҳорат мактабини ўташади. Бу эса келгусида биз кутаётган энг муҳим мусобақа Жаҳон чемпионати саралашларида терма жамоамизга катта фойда келтириши аниқ.
 
Футболчиларнинг ўзлари ҳам Осиё Кубогига ўзгача иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда. Австралияда Жанубий Кореяга қарши кечган ўртоқлик ўйинидаги мағлубиятдан сўнг баъзи мухлислар миллий терма жамоамизга ишончсизлик билан қарашмоқда. Бу нотўғри. Ўртоқлик ўйини ўз номи билан ўртоқлик ўйини. Расмий учрашувларда кайфият, иштиёқ, ўйинга руҳий тайёргарлик умуман бошқача бўлади. Агар Осиё Кубоги плей-офида ўша бизни йирик ҳисобда ютган Жанубий Корея дуч келса, йигитларимиз умуман бошқача ўйин намойиш қилишларига ишонаман.
 
Ўзбекистон терма жамоасига бўлажак мусобақада омад тилаймиз. Биз футболчиларимизни Ўзбекистондан туриб астойидил қўллаб-қувватлаб турамиз. Янги йил барчага, мураббийларимизга, футболчиларимизга, мухлисларимизга янги муваффақиятлар келтирсин. Футболчиларимиз Янги йилни ўз оилалари бағрида яхши кайфият билан кутиб олиб, ота-оналарини дуосини олиб, кўтаринки кайфиятда мусобақага йўл олишларини тилаб қоламан!"

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика