RU

Последние новости

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  4 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз Новости

Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Берлин U-18 жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош иштирок этди.

“Ўйиндаги муҳитни кўриб лол қолдим. Бемалол айта оламанки, Ўзбекистонга қарши ўйин жамоамиз учун фантастик даражада ўтди. Стадиондаги муҳит эса шунчаки супер эди. Ушбу учрашув ҳаммамизга ёқди. Футболчиларимиз биринчи марта бундай юқори даражадаги ўйинда иштирок этишди ва ўйлайманки, мазкур баҳсни улар ҳеч қачон унутишмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса олдиндан кутганимиздек тезкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Уларнинг 17-рақамли футболчиси (Руслан Розиев) эса ҳимоячиларимизга кўпроқ муаммолар туғдирди. Умуман айтганда, дуранг натижадан мамнунман. Чунки учрашув давомида Ўзбекистон терма жамоасида гол уриш учун имкониятлар кўп бўлди. Аммо дарвозабонимиз жамоамизни бир қатор голлардан сақлаб қолди. Биз эса ўйинни ҳимоядан ўтказганимиз учун олдинги чизиқда ўзимиз кутганчалик вазиятларга эга бўлмадик”, - деди Генри Ренош.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, стадиондаги муҳит ҳақида гапирмоқчи эдим. Ҳаммаси юқори даражада ташкил этилди. Мухлислар биз учун қойилмақом муҳитни яратиб беришди. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Ҳаммаси мен кутганимдан ҳам ортиқ даражада бўлди. Ўйин яхши ўтди. Ўйлашимча, навбатдаги учрашувимиз янада қизиқарли кечади. Ҳа, бизда голли имкониятлар кўп бўлди. Аммо охирги зарбани беришда йигитларга аниқлик етишмади. Аммо ғалабага лойиқ бўлиш учун ўша вазиятларда охирги зарбани аниқ бера олиш керак. Таркибимизда ҳали 17 ёшга тўлмаган 3-4 нафар болалар ҳам бор. Тўғри, ҳужум қилишни уддалаяпмиз. Бироқ охирги зарбани беришда барибир тажриба етишмаяпти.

Аммо мени хурсанд қиладигани, жамоамизда индивидуал жиҳатдан яхши футболчилар кўп. Футболнинг чиройи шундаки, олдинги чизиқдаги футболчиларнинг креативлигидан тўғри фойдаланиш керак. Энди Наманганда ўтадиган ўйинда таркибда ўзгаришларни қиламиз. Биз 22 нафар ўйинчи билан келганмиз ва бугун ҳаммаси бўлиб 16 та футболчи майдонга тушди. Наманганда эса бугун ўйнамаган 6 нафар футболчига асосий таркибда ўзларини кўрсатиш учун имконият бераман”, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика