RU

Последние новости

18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  0 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  6 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  17 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  12 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди Новости

Осиёнинг машҳур журналистларидан бири "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан нима кутаётганини маълум қилди

Қатарда марказлашган Осиё чемпионлар лигаси давом этмоқда.

Ушбу мусобақани ёритиш учун бир қатор хорижлик журналистлар ҳам Доҳа шаҳрига ташриф буюришган. Улар орасида Ahdaaf нашри бош муҳаррири Ваэль Жобир ҳам бор. Биз ундан championat.asia сайти ўқувчилари учун ОЧЛ чорак финали ҳақида фикрларини билдиришни сўрадик:

Менинг назаримда "Пахтакор" - "Персеполис" учрашуви Ғарб минтақасининг финалдан олдинги финали. Бу жуфтликда қайси жамоа ғолиб бўлса ҳам Саудия Арабистони клубларига қийин бўлади.

"Пахтакор" 2020 йил бошидан буён менда яхши таассурот қолдирмоқда. Улар жуда яхши жамоавий ўйин намойиш этишмоқда, жисмоний ва тактик томонлама кучли. Эрен Дердийокнинг жамоага қўшилиши муҳим аҳамият касб этди. Бу орқали бош мураббий захирадан Игорь Сергеев даражасидаги ҳужумчини майдонга тушириш имкониятига эга бўлмоқда. Бу албатта катта устунлик.

"Персеполис" "Ал Садд"га қарши ўйинда бор кучи билан гол уриш учун ҳаракат қилди ва кўплаб вазиятлар яратди (фақат "Шаржа" билан баҳсда форслар рақибнинг чап қанот ҳимоясидаги заифликдан кейин 4:0 ҳисобида зафар қучишди). Ўйлашимча Иса Ал Касир Егор Кримец ва Анзур Исмоилов тандемини ёриб ўтишга қийналади. Менимча шу куни Жалолиддин Машарипов ўзини яхши томонлама кўрсатиб дриблинглари билан Черан ва Дердийокка яхши вазиятларни ташкил этиб берса, "Пахтакор"ни тўхтатиш қийин бўлади.

Иккинчи жуфтликдаги Саудия Арабистони клубларининг тўқнаш келганлиги уни ўзгача қилади. Менимча "Ал Насср" айни пайтда "Ал Аҳли"дан кучлироқ. Агар оддий ўйин бўлганида уларнинг осон ғалабасини тахмин қилган бўлардим. Бироқ нимчорак финалда "Ал Таавон"га қарши баҳсда кўрдикки маҳаллий дербилар осон ўтмайди.

Ўйлашимча агарда "Ал Аҳли" ушбу тўқнашувда ғолиб бўлса "Пахтакор" ва "Персеполис" учун оддий рақиб бўлади. Агарда "Ал Насср" ярим финалга чиқса жуда кучли ўйин бўлади.

Олдинда бизни зўр ўйинлар кутиб турибди!

Ваэль Жобир, Ahdaaf нашри бош муҳаррири



Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика